Чеклардаги хатоларни 10 декабрга қадар тузатишга улгуринг!

preview

ДСҚ 2022 йилнинг 10 декабрига қадар 2022 йил 1 январдан бошлаб хатолар билан урилган онлайн-НКТ чекларига тузатиш киритиш имкониятини тақдим этди. Фақат харидорлар улар бўйича кешбэк олган чекларга тузатиш киритиш мумкин эмас. 

Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

 

Қуйидагиларга тузатиш киритиш мумкин:

  • МХИК (маҳсулотлар ва хизматларнинг идентификация коди);
  • товарнинг сони;
  • ўлчов бирликлари;
  • чек суммаси;
  • комитентнинг СТИР;
  • тўлов усули (нақд шаклда ёки банк картаси орқали).

Бунинг учун солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Чекка тузатиш киритиш” ҳаволаси функционалидан фойдаланинг.

Эътибор беринг
Чекка тузатиш киритишда бириктириш зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилди. Энди – тадбиркорлик субъектининг вазият батафсил тушунтирилган расмий хати етарли. У фирма бланкасида ёзилган ва муҳр қўйилган бўлиши керак.

Тузатиш киритиш учун йўлланган чеклар кечиктирмай кўриб чиқилади. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда чекнинг ҳолати “қабул қилинди”га ўзгаради. Рад этилган тақдирда камчиликларни бартараф этган ҳолда тузатиш киритишни такроран амалга оширишга уриниб кўриш мумкин. Улар рад этиш тўғрисидаги хабарда келтириб ўтилади.

Агар чекка тузатиш киритиш натижалари бўйича солиқ базаси ўзгарса, тузатиш киритилган  (хато билан) чек урилган ойдан бошлаб солиқ ҳисоботларини қайта топширинг.

Эслатиб ўтамиз
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 38-1-бандига мувофиқ тузатувчи касса чеки тафовут аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10 кунидан кечиктирмай шакллантирилади.

Манбага қаранг.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text185898_cheklardagi_hatolarni_10_dekabrga_qadar_tuzatishga_ulguring