Buxgalter Pro тизимида ҳисоб сиёсати конструктори ишга тушди!

preview

Йил тугашига жуда оз вақт қолди. Бу 2023 йил учун ҳисоб сиёсатини шакллантириш пайти келганини англатади.

Бунинг учун бизнинг ҳисоб сиёсати конструкторидан фойдаланишингиз мумкин! У ташкилотингизнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда ҳаммасини ўзи бажаради, фақат саволларига аниқ жавоб бериб, унга бироз ёрдам берсангиз бас.

«Ҳисоб сиёсати конструктори» сервисини Norma компанияси яратган маҳсулот Buxgalter Pro ахборот-маълумотнома тизимининг VIP тарифидан фойдаланувчиларнинг барчаси ишлата олади.

Эслатиб ўтамиз

Ҳисоб сиёсати раҳбарнинг буйруғи (фармойиши) билан расмийлаштирилади .

Ҳисоб сиёсатини шакллантириш чоғида субъект томонидан танланган бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари буйруқ (фармойиш) чиқарилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб қўлланилади.

Янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисобот илк бор эълон қилингунга қадар, бироқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 90 кундан кечиктирмай ҳисоб сиёсатини расмийлаштирадилар.

Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес учун Молиявий ҳисобот миллий стандарти (МҲМС) ишлаб чиқилмоқда, у 2024 йил 1 январдан ҳозир амал қилаётган БҲМС ўрнини босади. Шу пайтгача корхоналар БҲМС бўйича ишлашда давом этадилар, 1-сон БҲМС талаблари долзарблигича қолади.

Конструктор бу ерда жойлаштирилган:

 

 

Янги сервис ташкилотингизнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда ҳисоб сиёсатини тез шакллантиришингизда ёрдам беришига умид қиламиз. Коструктор анкета саволларига диққат билан жавоб берсангиз бас.

Эътибор беринг

Видеойўриқномада ҳисоб сиёсати конструктори билан қандай ишлаш кўрсатилган. Янги сервисдаги тугмачалар ҳақида қисқа матнли шпаргалка ҳам бор.

 

«Онлайн-ёрдамчи» орқали шарҳларингиз, фикр-мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашишингиз, янги сервис қандай ишлаши ҳақида савол беришингиз мумкин. Унинг тугмачаси экраннинг ўнгдаги қуйи бурчагида жойлашган.

Ҳурматли бухгалтерлар, ҳисоб сиёсатини тузишда муваффақият тилаймиз!

 


Ҳисоб сиёсати Ҳисоб сиёсати Ҳисоб сиёсати /ru/publish/doc/text186141_buxgalter_pro_tizimida_hisob_siesati_konstruktori_ishga_tushdi