Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЯИДХП автотранспорт бўйича қандай хизматлар кўрсатади
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш, электрон ишончнома бериш, автомобиль тарихини текшириш – буларнинг барчаси автоматлаштирилди ва уларга ЯИДХП орқали кириш мумкин. Buxgalter.uz қулайлик учун автотранспорт воситалари билан боғлиқ энг оммабоп давлат хизматларини жадвалда тўплади:
Хизмат |
ЯИДХПга ҳавола |
Таърифи |
ЭРИ |
Бажариш муддати |
ЯИДХП орқали тўлашда нархи (10% чегирма билан) |
Электрон ишончнома (сотиш, бошқа давлатга олиб чиқиб кетиш ҳуқуқисиз) бериш |
Хизмат учун тўловдан сўнг ариза берувчи QR-код билан электрон ишончномани олади |
Керак эмас |
Дарҳол |
|
|
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш |
Аризани тўлдиришда фотосуратни танлаш керак (паспорт ёки IDдан). Тўловдан сўнг – олиш усулини танлаш зарур (шахсан бориб ёки етказиб бериш билан) |
Керак эмас |
Усулга боғлиқ – курьер билан ёки шахсан бориб |
0,7 БҲМ |
|
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташишга лицензия олиш |
Транспорт вазирлиги аризани кўриб чиқади ва хизмат учун тўловни амалга ошириш тўғрисида хабарномани юборади. Тўловдан сўнг ариза берувчи лицензияни электрон шаклда олади |
Керак |
2 иш куни |
0,9 БҲМ |
|
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга ариза топшириш |
Аризага курсларни тугатганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 083-сонли шаклдаги тиббий маълумотнома илова қилинади. Имтиҳонларга кириш юзасидан хабарнома ЯИДХП орқали келади |
Керак эмас |
3 иш куни |
0,9 БҲМ |
|
Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш учун ариза юбориш |
Аризага рўйхат бўйича ҳужжатлар нусхаларини электрон шаклда илова қилиш лозим. Агар ариза берувчи 12 ой давомида автомобилни бошқармаган бўлса, у имтиҳонга таклиф қилинади, агар бошқарган бўлса – ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз олади |
Керак эмас |
3 иш куни |
0,09 БҲМ |
|
Автомобиль тарихи ҳақида маълумотнома олиш |
Аризани тўлдиришда фақат автомобилнинг давлат рақамини билиш лозим. Хизмат тўловдан сўнг бажарилади |
Керак эмас |
Дарҳол |
0,09 БҲМ |
|
Aвтомобилга тақиқнинг мавжудлигини текшириш |
Аризани тўлдиришда фақат автомобилнинг давлат рақамини билиш лозим |
Керак эмас |
Дарҳол |
Бепул |
|
Суғурта полисининг амал қилишини текшириш |
Аризани тўлдиришда фақат автомобилнинг давлат рақамини билиш лозим |
Керак эмас |
Дарҳол |
Бепул |
Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
- Чет эллик шахс томонидан автотранспорт воситасини Ўзбекистон ҳудудига вақтинча олиб киришни расмийлаштириш тартиби;
- Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар қандай аниқланади;
- Асосий воситаларнинг оператив ижарасини ҳисобга олиш;
- Лизинг олувчида лизингни қандай ҳисобга олиш керак.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади