Чет эллик шахс томонидан автотранспорт воситасини Ўзбекистон ҳудудига вақтинча олиб киришни расмийлаштириш тартиби

15.04.2022
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Чет эллик фуқаро – россиялик шахс кичик бизнес-режаси бўйича Ўзбекистонда иш бошлашга қарор қилади. Айни дамда автомобиль харид қилишга қўшимча маблағи йўқ, лекин Россия Федерациясида Тошкент шаҳрида ишларни ташкил этиш учун вақтинча фойдаланиш имкониятини берадиган шахсий автомобили мавжуд. Уни қандай шартлар асосида Ўзбекистонга олиб келиш мумкин, бунда қандай харажатлар амалга оширилади, шахсий автотранспортни қанча муддатга олиб киришга йўл қўйилади ва шахсий автотранспорт республика ҳудудида бўлган вақтда уни ЙҲХДХ органларида ҳисобга қўйиш зарур-ми?

Ҳар қандай чет эл фуқароси республика ҳудудига ўзининг шахсий автомобилини унинг русуми, қуввати ва ишлаб чиқарилган йилидан қатъи назар, олиб кириши мумкин бўлади. Бунда транспорт воситаси нотижорат мақсадларда ва Ўзбекистонда бўлиш муддати давомида вақтинча олиб кирилган бўлса, божхона тўловларини тўлаш шарт эмас . Бундай қоида фақатгина хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган ва тегишли давлат рақамларига эга бўлган автомобилларга нисбатан татбиқ қилинади. Бунда автомобилдан бизнесни йўлга қўйиш учун фойдаланиш унинг мазкур компанияда келгусида фойдаланилиши билан бирга тижорат мақсадларида фойдаланиш деб ҳисобланмайди. Тижорат мақсадлари...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг