Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
ДСХО сайтлари қай тарзда лозим даражада эҳтиёткорликка ёрдам беради
Солиқ кодекси тадбиркорларга контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш мажбуриятини юклайди . Солиқ органлари ахборот тизимларининг айрим сервислари сизга бунда ёрдам беради. Бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz сайтида:
Эслатиб ўтамиз, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш ҳамкор шартнома бўйича мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажаришга тайёрлигини текширишни кўзда тутади.
Солиқ органи битимнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш ва унинг юридик тавсифланишини ўзгартириш ҳуқуқига эгадир . Агар сиз бизнес-ҳамкорни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлсангиз, уни қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) деб эътироф этишлари мумкин. Бу эса корхонага қўшимча солиқлар ҳисобланишига, ҚҚС бўйича ҳисобга олишни бекор қилишга, молиявий санкцияларга , маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Қуйидагилар ҳамкорнинг ишончлилиги ва сиз лозим даражада эҳтиёткорлик қилганлигингиздан далолат беради:
- контрагентнинг юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги;
- унда шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун ресурсларнинг мавжудлиги (ишлаб чиқариш қувватлари, ускуналар, малакали ходимлар);
- контрагентнинг ҳақиқатда жойлашган жойи, унинг омбор, ишлаб чиқариш ёки савдо майдонлари тўғрисида ахборот;
- компания-контрагент раҳбарининг ҳужжат билан тасдиқланган ваколатлари, сизда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхасининг мавжудлиги;
- контрагентларни излаш ва танлашнинг қайд этилганлиги:
– сайтлар ёки босма материалларга ҳаволалар;
– шунга ўхшаш товарлар ва хизматлар билан бозорнинг бошқа иштирокчилари, шу жумладан – уларни анча арзон нархда таклиф қилаётган иштирокчилар тўғрисида фойдаланишга рухсат этилган маълумот мавжуд бўлганда контрагент тўғрисида маълумотлар олиш усули тўғрисида ҳужжатлар;
- компания-етказиб берувчи ва компания-харидор раҳбариятининг етказиб бериш шартларини муҳокама қилиш ва шартномаларни имзолашда шахсий мулоқоти.
Контрагентларни текшириш тизимини ташкилот ўз фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, мустақил равишда ишлаб чиқади.
Солиқ органларининг ахборот ресурслари ёрдамида контрагент тўғрисида қандай ахборотни олиш мумкин
1. My.soliq.uzдаги сизнинг шахсий кабинетингизда “Контрагент тўғрисида ахборот” бўлими:
а) “Контрагент тўғрисида маълумотлар” ҳаволаси функционали ёрдамида сиз томондан текширилаётган ҳамкор сизга ўзининг рўйхатга олиш маълумотлари, текширувлар режа-жадвалидан кўчирма, солиштириш далолатномалари, солиқ ҳисоб-китоблари ва молиявий ҳисоботларидан фойдаланишга рухсат бериши мумкин. Бунинг учун сизга кириш учун пароль талаб қилинади, у худди шу функционал ёрдамида шакллантирилиши ва сизга контрагентингиз томонидан тақдим этилиши керак.
У сизга кўрсатилган барча ахборотдан ёки фақат ўзи лозим топган ахборотдан фойдаланишга рухсат бериши мумкин;
б) “ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш” ҳаволаси (“ҚҚС тўловчиларини аниқлаш” иловаси) функционали ёрдамида сиз солиқ тўловчининг СТИРи ёрдамида у рўйхатдан ўтказилган жой, ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган сана, ҚҚС гувоҳномасининг ҳолати ва ҚҚСни тўлашда узилиш коэффициенти тўғрисида ахборотдан фойдаланишга рухсат олишингиз мумкин.
2. Сизнинг контрагентингиз тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилган корхоналар рўйхатига кириши ёки кирмаслигини унинг СТИРи бўйича бу ерда текширинг;
3. Сизнинг контрагентингизда солиқ қарзи мавжудлигини унинг СТИРи бўйича бу ерда текширинг.
Битимнинг ҳақиқийлигини текшириш учун контрагент ва унинг активларини қандай баҳолаш ҳақида “Норма” экспертлари – адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИНнинг тавсияларида батафсил ўқинг: