Бўлажак ҳамкор қандай текширилади ва лозим даражада эҳтиёткорлик қандай амалга оширилади

01.01.2023
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– лозим даражадаги эҳтиёткорлик нима учун керак;
– ҳужжатларни текшириш;
– битимнинг ҳақиқийлигини текшириш учун активларни баҳолаш;
– битим иштирокчиларини баҳолаш;
– бошқа назорат тадбирлари;
– лозим даражада эҳтиёткорлик қандай амалга оширилиши ва исботланиши ҳақида қисқа хулоса.

 

2020 йилдан бошлаб шартномалар билан ишлашда ҳар қандай юридик шахс раҳбариятида янги – эҳтиёткор бўлиш мажбурияти пайдо бўлди . Директорни бунга ўргатиб бўлмайди, шунинг учун бухгалтернинг эҳтиёткор бўлишига тўғри келади. Янги Солиқ кодексида лозим даражада эҳтиёткорлик нима эканлигига аниқ таъриф берилмаган, аммо, бунинг учун нима қилиш кераклиги унинг мазмунидан кўриниб турибди.

Бухгалтерия хизмати учун бу янгилик эмас. Сиз аввал ҳам хотиржамлигингиз ва битим хавфсизлиги учун бизнес-ҳамкорингизни текширгансиз, аммо, энди бу сизнинг мажбуриятингизга айланди. Солиқ органида эса битимнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш ва унинг тавсифланишини ўзгартириш ҳуқуқи пайдо бўлди . Улар битимни қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) деб эътироф этишлари, сизни ҳуқуқни суиистеъмол қилишда  ёки бизнес-ҳамкор танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаганликда айблашлари мумкин . Бу эса корхонага қўшимча солиқлар, ҚҚС ҳисобини бекор қилиш, шунингдек молиявий санкцияларни қўллаш билан таҳдид қилади .

Эътибор беринг
Ҳуқуқни суиистеъмол қилишни, битимнинг шубҳалилигини, кўзбўямачилик учун тузилганлигини эндиликда солиқ...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг