Полезное для бухгалтера в ноябре:
КПК орқали тўловда касса чекини беришмаса, нима қилиш керак
“Мен – компания раҳбариман, менга автомашина бириктирилган, ёқилғини корпоратив карта орқали қуяман. Ҳар ойда бухгалтерияга QR-кодли ва кодсиз чекларни тақдим этиб бораман. Баъзан ёқилғи қуйиш шохобчасида интернет ишламайди ва фақат QR-кодсиз чеклар берилади. Бухгалтерияга бу етарлими ёки албатта QR-кодли чек керакми? QR-кодли чек йўқотилган бўлса, нима қилиш керак?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ шарҳлаб берди:
– QR-кодсиз чек – бу тўлов терминали чеки, QR-кодли чек – бу касса чеки. Бу – иккита турли хил, бир-бирини ўрнини босмайдиган ҳужжатлар. Касса чеки бўйича пуллар нима учун ва кимга тўланганлигини тушуниш мумкин, бухгалтерга у чек бўйича тўланган суммани ҳисобга қабул қилиш учун керак.
АЁҚШ тўлов терминаллари, шу жумладан – корпоратив карталар орқали қабул қилинган тўловлар учун тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКТ чекини бериши шарт . Агар у онлайн-НКМ орқали урилган бўлса – қоғозга чоп этилиши лозим, агар бу виртуал касса чеки бўлса, электрон шаклда бўлиши мумкин. Бу ҳолда уни сиз томондан кўрсатилган электрон почтага, телефон рақамига ёки сотувчининг ресурсларидаги шахсий кабинетга юборишлари мумкин.
Шундай қилиб, онлайн-НКТ чекини (QR-кодли чекни) талаб қилинг.
Агар сотувчи қонун талабларига риоя қилса, харидор, умуман, онлайн-НКТ чекисиз қолиши мумкин эмас. Интернетнинг мавжуд эмаслиги – касса чекини беришни рад этиш учун важ ҳисобланмайди. Интернет ўчирилган пайтдан эътиборан 48 соат давомида онлайн-НКМ ва виртуал кассалар офлайн режимида ишлаши мумкин .
Офлайн режимида берилган чек ўз таркибига кўра оддий чекдан ҳеч ҳам фарқ қилмайди, унда талаб қилинган барча реквизитлар бўлиши керак . Хусусан, сотиш чеки уни ҚҚСни ҳисобга олиш мақсадида рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган фискал модул ва фискал белгини ўз ичига олади.
Аммо шуни ёдда тутинг: агар сиз офлайн чекни уни берган касса қайтадан интернетга уланган пайтга қадар рўйхатдан ўтказишга қарор қилсангиз, сизда ҳеч нарса содир бўлмайди. Тизим тегишли хабар чиқаради. Бу ҳолда уринишни такрорлаш ва яхшиси – биринчи уринишдан сўнг 48 соат ўтгач, бироқ чек берилган ойдан кейинги ойнинг 5 санасидан кечиктирмай такрорлаш лозим.
❖
Агар корпоратив карта орқали ҳақ тўлашда чек йўқ, нима қилиш керак – алоҳида мақолада ўқинг.
Онлайн-НКТнинг носозлиги ҳам – онлайн-НКТ чекини беришни рад этиш учун сабаб бўлмайди. Тадбиркор ТХКМ билан техник масалаларни ҳал қилаётган пайтда сотувлар харидорларга белгиланган намунадаги квитанцияларни бериш билан амалга оширилиши керак.
Квитанцияда бухгалтерия чекни ҳисобга қабул қилиш учун рўйхатдан ўтказиши учун зарур бўладиган фискал белги ва фискал модул рақами мавжуд эмас. Лекин сотувчи онлайн-НКМ тикланганидан сўнг сутка давомида ҳар бир квитанцияга онлайн-НКТ чекини уриши шарт . Шу боис тўловни амалга оширишда сиз чекни олиш учун қачон келсангиз маъқул бўлишини келишиб олинг ёки сотувчидан чекнинг фотосуратини телефонга ёки электрон почтага юборишини илтимос қилинг.
Чекни йўқотманг! Чекнинг тўлақонли нусхаси ёки дубликатини олиш – муаммо бўлади. Ҳозирча қонун ҳужжатларида чекнинг нусхаси ва дубликати деган тушунчалар мавжуд эмас. Сиз нусхани олишингиз мумкинлиги кўп ҳолларда вазиятга ва онлайн-НКМнинг моделига боғлиқ бўлади. Аксарият ҳолларда буни амалга ошириш мураккаб, кўпинча эса – агар сизнинг чекингиздан кейин бошқа чеклар урилган ёки Z-ҳисобот ёпилган бўлса, бу имконсиз бўлади. Шу боис эҳтиёт шарт чекни кассадан узоқлашмай туриб, сифатли фотосуратга олиш мумкин. Ахир чекнинг аслидан фойдалана олмасликнинг сабаби бўлиб нафақат унинг йўқотилиши, балки букланиши, рангсизланиши, бошқа шикастланишлар ҳам бўлиши мумкин. Фотосуратда эса сиз ҳар доим сизга керакли бўлган реквизитларни ўқишингиз, чекнинг ҳақиқийлигини текширишингиз мумкин. QR-код ёрдамида унда солиқ органларининг серверларида сақланаётган унинг электрон версиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишингиз мумкин.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади