Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатганлик учун давлат божи БҲМнинг 25 000 баравари миқдорида белгиланди. Бу 14.06.2023 йилдаги ЎРҚ-846-сон Қонунда назарда тутилган.
Ушбу соҳада лицензиялар олиш учун айрим бошқа божлар 2 баравар камайтирилди, бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz шарҳида:
Эътибор беринг
Қонунчилик ҳужжатларидаги муҳим ўзгартиришлар ҳақида тезкор тарзда билиш учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!
Чунончи, қуйидагилар учун лицензия олишда тўланадиган давлат божлари миқдори камайтирилди:
- телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш – БҲМнинг 170 баравари (илгари –БҲМнинг 340 баравари);
- телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш – БҲМнинг 10 баравари (БҲМнинг 20 баравари ўрнига);
- телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини қуриш – БҲМнинг 10 баравари (илгари БҲМнинг 20 баравари);
- телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларидан фойдаланиш – БҲМнинг 75 баравари (илгари БҲМнинг 150 баравари);
- телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш – БҲМнинг 75 баравари (илгари БҲМнинг 150 баравари).
Қонун 2023 йил 15 июндан кучга кирди.
Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади