Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
“Корхона Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахсдан 6 ойга йиллик 17% ставкада фоизли қарз олди. Фоизли даромадни қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш керакми? Фоизларга ҚҚС солинадими? Корхонанинг фоизлар тўлаш бўйича харажати фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадиган харажат ҳисобланадими? Корхона қандай ҳисоботларни тақдим этиши керак?”.
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
– Кўриб чиқилаётган вазиятда фоизли даромад шартномада назарда тутилган ставкадан келиб чиққан ҳолда аниқланади, сабаби у – Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан (14%) юқори.
Корхона, солиқ агенти сифатида, жисмоний шахснинг фоизларидан 5% ставка бўйича ЖШДСни ушлаб қолади СК 381-м. 2-қ..
Қарзлар бўйича фоизларга ҚҚС солинмайди СК 244-м. 1-қ. 7-б..
Қарз шартномаси бўйича фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича харажатлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадиган харажатлар ҳисобланади СК 305-м..
Аммо қуйидагилар бўйича фоизлар чегириб ташланмайдиган харажатларга айланиши мумкин:
- муддати ўтган ва кечиктирилган қарзлар бўйича шартномада назарда тутилган ставкалардан ортиқча фоизлар СК 317-м. 35-б.;
- назорат қилинадиган қарзлар бўйича харажатлар деб эътироф этиладиган суммалардан ортиқча ҳисобланган фоизлар СК 317-м. 26-б. СК 310-м..
Корхона-қарз олувчи ҳисобланган фоизларни Фойда солиғи ҳисоб-китобида ўсиб борувчи якун билан акс эттиради (шакл коди 10205_40):
– Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0113-сатрида I–III чораклар учун,
– Ҳисоб-китобга 2.1-илованинг 0312-сатрида йил учун.
Бундан ташқари, корхона ҳар ойда солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этади (шакл коди 10202_9). Унда – ҳисобланган ва тўланган фоизларни, шунингдек ушлаб қолинган солиқни акс эттиради.