Лизинг объекти муддатидан олдин қайтарилганда солиқ оқибатлари юзага келадими

preview

“2021 йилда бизнинг МЧЖ лизинг шартномаси асосида махсус техникани сотиб олган. Икки йил мобайнида у жадвалга асосан тўловларни амалга оширди. 2023 йилда жамият ёмон молиявий ҳолати туфайли лизинг тўловларини тўлай олмади. Лизингга берувчи шартнома шартлари бажарилмаганлиги муносабати билан техникани олиб қўймоқда.

Лизингга олувчи лизинг шартномаси бўйича 2021 ва 2022 йиллар давомида амалга оширилган тўловларни харажатларга олиб бориши керакми ёки лизингга берувчи тўланган маблағларни бизнинг МЧЖга (лизингга олувчига) қайтариши керакми? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Лизинг шартномаси предмети лизинг берувчига шартноманинг муддати тугаганидан кейин ҳамда муддатидан олдин қайтарилиши мумкин.

Муддатидан олдин қайтаришда объект шартномани бекор қилиш санасида объектнинг қопланмаган қиймати миқдорида лизингга олувчининг балансидан ҳисобдан чиқарилади.

Лизинг объектининг чиқиб кетишидан молиявий натижа лизинг объектининг қолдиқ (баланс) қиймати билан лизинг тўловлари жадвали бўйича қолган қарз ўртасидаги фарқ сифатида лизинг объектининг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади . Олинган молиявий натижа фойда ёки зарар бўлиши мумкин.

Ижарага берувчига (лизингга берувчига) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтаришда бухгалтерия ҳисобида ёзувлар Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг 27-бандига мувофиқ юритилади (АВ рўйхат рақами 1961, 01.06.2009 й.).

 

Лизинг мол-мулки қайтарилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

Фойда солиғи

Амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадларида СКнинг 298-моддасига мувофиқ аниқланади.

ҚҚС

Лизингга олувчи томонидан лизинг шартномасининг шартлари бажарилмаганлиги сабабли лизинг объекти қайтарилган вазиятда, солиқ базаси лизингга олувчи томонидан объект қайтарилган санада бундай объект учун ўзи тўламаган лизинг тўловларининг суммаси миқдорида – фоиз ҳисобидаги харажат чегириб ташланган ва ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади .

Лизингга олувчи солиқ базасини мустақил равишда аниқлаши боис, у лизингга берувчининг номига ЭҲФ тақдим этади, унда ҚҚС суммаси ажратилади. Мазкур ЭҲФ асосида лизингга берувчи СК 266-моддасининг барча шартларига риоя қилинган тақдирда ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлидир.

Мисол
Лизинг объекти муддатидан олдин қайтарилганда ҚҚС суммасини аниқлаш
Лизингга олувчи лизинг шартномаси талабларини бажармади ва суднинг қарори бўйича лизинг объектини қайтарди. У томондан тўланмаган лизинг тўловлари суммаси – 132 млн сўм (ҚҚСсиз), шу жумладан фоиз ҳисобидаги харажатлар – 20 млн сўм.

Лизингга олувчининг солиқ базаси 112 млн сўмга (132 – 20) тенг.

ҚҚС 13,44 млн сўмни (112 х 12 %) ташкил этади.

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text192246_lizing_obekti_muddatidan_oldin_qaytarilganda_soliq_oqibatlari_yuzaga_keladimi