Тошкентда учинчи “Expert” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди

preview

Тошкент шаҳрида учинчи марта бухгалтерлар, аудиторлар ва молиячилар учун Expert” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Мазкур ўйин нафақат кўнгилочар тадбир ҳисобланади, балки профессионал равишда ўсиш имконини беради.

 

Ўйиннинг муаллифи ва ташкилотчиси Эльвира Жильцованинг сўзларига кўра, унинг асосий мақсади – иштирокчиларга ўзини профессионал ҳамжамиятнинг бир бўлаги деб ҳис этиш, бухгалтернинг юқори малакасини қадрлашни тушуниш имконини бериш саналади. Ўйинда ўз билимлари билан бўлишиш ва бир-бирига ёрдам беришга тайёр бўлган, молия ва бухгалтерия дунёсига қизиққан одамлар учрашишди. Улар топшириқларни ечишди, маълумотларни таҳлил қилишди, солиқларни ҳисоблаб чиқаришди ва молиявий қарорлар қабул қилишди.

Ўйиннинг ҳар бир даражаси ижодийлик, мантиқ ва аниқликни талаб қилди. Эътиборлилик, стратегик мушоҳада юритиш, ҳар томонлама ўйланган қарорлар қабул қилишни билиш – бу “Expert” ривожлантирадиган кўникмалар. Ҳамфикрлар билан мулоқот қилиш ва ўйин форматидаги амалиёт янги ғояларни топиш, танқидий мушоҳада юритишни ривожлантириш ва жамоада ишлашга ўрганишга ёрдам беради.

Иштирокчилар профессионал фаолиятнинг мураккаб масалаларида ёрдам беришга тайёр бўлган экспертлар билан танишишди. Чунончи, “Expert” ёрдамида профессионал равишда ривожланиш ва янги ишчанлик алоқаларини йўлга қўйиш мумкин.

Шаффоф тарзда ҳакамлик қилишни ҳакамлар ҳайъати – профессионал ҳамжамиятнинг етакчилари Гулнора Эргашева ва Фотима Абдураҳмонова таъминлашди. Ирода Аббосхонова, Азиз Ҳошимов, Дилдора Ҳакимова, Зоир Аҳмедов, Валерия Салахутдинова, Рустам Қорабоев, Асқар Исмоилов тадбир меҳмонлари бўлишди.

Тадбир қуйидагилар томонидан қўллаб-қувватланди: Universal Bank, Norma, Buxgalter.uz, Bemax Legal юридик консалтинг, Ergasheva Tax Protection солиқ консалтинги, ATB Consulting, Buka Fit, Family Décor, Ergo Mebel, Chapanchik, магазин Bloom, Luna beauty, Adrenalin Rush, Pepsi, Aronyx&Medi flower, Eurochistka, Epil studio.

Ўйин қандай ўтказилганлигини бу ерда кўриш мумкин – https://youtu.be/H8u5dUM_LMQ.

 

 

 

 

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text192330_toshkentda_uchinchi_expert_intellektual_uyini_bulib_utdi