Солиқ ҳисоботида онлайн-НКМ бўйича маълумотлар қандай янгиланади

preview

Сиз солиқ ҳисоботида онлайн-НКМ бўйича маълумотлар тўлиқ ҳажмда акс эттирилмаганлигини сездингиз, яъни ҳақиқатда чеклар катта суммага урилган. Маълумотларга my3.soliq.uz сайти функционали ёрдамида реал вақт режимида тузатиш киритиш мумкин.

 

Солиқ органлари янгиликларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Солиқ ҳисоботида барча чеклар бўйича онлайн-НКМ маълумотлари акс эттирилиши учун:

1. My3.soliq.uzда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг;

2. “Юридик шахсларнинг онлайн-назорат касса техникасига доир ахборот” интерактив хизматини танланг;

3. Курсорни олиб келинг ва “Тушумлар бўйича ҳисобот” ҳаволасини танланг – чиқиб келадиган рўйхат-тавсиядан “Кундалик ҳисобот”ни танланг;

4. “Ҳисоботни янгилаш” тугмасига босинг – шакл билан ойна очилади;

5. Шаклни тўлдиринг:

  • “фискал модуль рақами” устунида чиқиб келадиган тавсиядан маълумотлари янгиланиши лозим бўлган фискал модулни (онлайн-НКТни) танланг;
  • тегишли устунларда маълумотлар қайси давр учун янгиланиши лозим бўлса, ўша йил ва ойни кўрсатинг;
  • “Ҳисоботни янгилаш” тугмасига босинг.

Ҳисоботдаги маълумотлар бир зумда янгиланиши керак.

Агар маълумотлар ўзгармаса, тартиб-таомилни бир неча дақиқадан сўнг такрорланг. Агар бу сафар ҳам ҳисоботга тузатиш киритилмаса, чекларингизни текширинг: ҳаммаси урилганми. Сизда қайтариш бўлганлиги, улар бўйича чеклар тўғри расмийлаштирилганлигига алоҳида эътибор беринг.

 Қандай қилиб қайтариш чекларини тўғри расмийлаштириш, уларни сотиш чекларига боғлаш, чекдаги товарнинг бир қисмини қайтаришнинг хусусиятлари ҳақида қуйидаги тавсияда батафсил ўқинг:

 

Эслатиб ўтамиз, солиқ ҳисоботидаги онлайн-НКМ бўйича маълумотларни my.soliq uz сайтида ҳам янгилаш мумкин.

 Буни my.soliq uz сайти орқали қандай амалга ошириш ҳақида қуйидаги тавсияда ўқинг:

 

Buxgalter.uz тавсия қилади
Ҳисобот кунига қадар барча хатоларни бартараф этишга улгуриш учун – онлайн-НКМ бўйича маълумотларни мунтазам равишда, ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта текширинг.

 

 

 

Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ru/publish/doc/text192752_soliq_hisobotida_onlayn-nkm_buyicha_malumotlar_qanday_yangilanadi