НКТ чекида ва тушумлар бўйича ҳисоботда йўқотилган маълумотларни қандай тиклаш мумкин
Тавсияда:
– чекдаги йўқотилган маълумотлар қандай тикланади (яроқсиз ҳолга келган чекларни тиклаш);
– тушумлар бўйича ҳисоботда айрим чеклардаги маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда нима қилиш керак.
Баъзида фискал маълумотлар операторининг серверида техник сабабларга кўра, назорат-касса техникаси орқали юборилган маълумотлар тўлиқ сақланмайди. Бунинг оқибатида қуйидаги ҳолатлар юзага келиши мумкин:
- операторга юборилган электрон чекда фақат тўловлар ва ҚҚС суммаси ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлиб, реализация қилинган товарлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмайди;
- тушумлар бўйича ҳисоботда, бинобарин, солиқлар бўйича ҳисоботда бир нечта чеклар бўйича маълумотлар мавжуд бўлмайди.
Бундай ҳолатларда солиқлар бўйича ҳисоботларни тўғри шакллантириш учун йўқотилган маълумотлар тикланиши лозим. Тиклаш ишлари my.soliq.uz даги шахсий кабинетдаги «Онлайн-НКМ ва виртуал касса бўйича маълумотлар» интерактив хизмати функционали ёрдамида амалга оширилади.