Полезное для бухгалтера в декабре:
Сақлаш шартномаси E-ijaraда қандай рўйхатдан ўтказилади
“Корхона маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқчи, хом ашё сотиб олади. Бунда ҳозирча қўшимча биноларни ижарага олишни хоҳламаяпмиз, сақлаш шартномасини тузамиз. Маслаҳатчининг таъкидлашича, бундай шартномани E-ijaraда рўйхатдан ўтказиш керак, акс ҳолда солиқ маъмуриятчилиги тизимлари билан муаммолар бўлиши мумкин”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош давлат солиқ инспектори Санжар ХАЙРИТДИНОВ шарҳлаб берди:
– Сақлаш шартномаси рўйхатдан ўтказилмаса, нима содир бўлади? Солиқ тўловчи товарлар сотиб олди ва товарларнинг бундай ҳажмини сақлаш учун унда белгиланган тартибда расмийлаштирилган хусусий ёки ижарага олинган бинолар мавжуд эмас, деб фараз қиламиз. Бу ҳолда солиқ органларининг таҳлика-таҳлил тизими автоматик тарзда уни қизил ҳудудга олиб боради. Натижада, тадбиркорлик субъекти текширувлар учун номзодга айланади. Солиқчилар тадбиркордан у сотиб олинган нарсаларни қаерда сақлаётганлиги ҳақида сўрашса – тадбиркор сақлаш шартномасини тақдим этади, ахир унда хусусий ҳамда ижарага олинган бинолар мавжуд эмас.
Инсофли тадбиркорлар, юқоридаги вазиятда бўлгани каби, таҳлика-таҳлил тизимларида қизил ҳудудга тушмасликлари учун, E-ijara платформасида сақлаш шартномаларини ҳисобга қўйиш учун сервис яратилган. E-ijaraда ҳисобга қўйилганидан сўнг, товарни сақлаш учун жойлаштирадиган шартнома томони мазкур асос бўйича қизил ҳудуддан чиқарилади ва “яшил” рангга айланади.
Шу боис сақлаш шартномаларини ijara.soliq.uzда рўйхатдан ўтказиш лозим.
Сақлаш шартномаси ijara.soliq.uzда қандай рўйхатдан ўтказилиши керак
1. Солиқ тўловчининг ЭРИси ёрдамида ijara.soliq.uzга киринг.
2. “Ижара шартномасини ҳисобга қўйиш”га, сўнгра “Сақлаш бўйича хизматлар (омбор)”га босинг.
3. “Фойдаланишга киритилган кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумотлар” бўлимини тўлдиринг.
Мижозингизнинг мол-мулки сақланаётган объектнинг кадастр рақамини киритганингиздан сўнг қўшимча сатрлар очилади. Уларни тўлдириш учун шартномадан қуйидаги ахборотни олиб ўтиш керак: шартноманинг амал қилиш муддати, майдон тури (бино ёки ер), сақлаш бўйича хизматлар қиймати.
4. “Мижоз тўғрисида ахборот” бўлимини тўлдиринг. Сиздан фақат мижозингиз жисмоний ёки юридик шахс ҳисобланиши ва шунга қараб – унинг СТИРи ёки ЖШШИРини кўрсатиш талаб қилинади. Қолган ахборот автоматик тарзда солиқ органларининг маълумотлар базасидан олиб ўтилади.
5. “Жўнатиш” тугмасига босинг.
Шундан сўнг сақлаш шартномаси рўйхатдан ўтказилган саналади.
Шунингдек, ижара.солиқ.узда шартномаларни рўйхатдан ўтказиш мавзусига доир материалларни ўқишни маслаҳат берамиз:
- Ертўла ва чордоқ ижарасига доир шартномалар ijara.soliq.uzда қандай рўйхатдан ўтказилади;
- Юридик манзилга оид ҳуқуқбузарликлар учун ҳисоб рақамлар бўйича операциялар тўхтатилиши мумкин;
- E-ijaraда ижара шартномаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномага ўзгартиришлар киритиш.
Buxgalter Proда ўқинг:
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади