Статистика ҳисоботини қандай топширамиз

preview

Президентнинг 9.01.2024 йилдаги ПҚ-8-сон Қарори билан  тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобот ва статистика маълумотларини тақдим этиш соддалаштирилди. Шарҳни buxgalter.uz сайтида ўқинг.

 

Қонунчиликдаги янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

2024 йилдан бошлаб 8 та ўзаро такрорланадиган ҳисобот ва статистика маълумотлари қисқартирилди. Энди тадбиркорлар 9.01.2024 йилдаги ПҚ-8-сон қарорга 2-иловада келтирилган Ягона рўйхатдаги фақат 105 турдаги статистика ҳисоботларини ва маълумотларини тақдим этишлари шарт. Ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиш тақиқланади.

2026 йил 1 январгача Ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади. Унда яратилган шахсий кабинетлар орқали тадбиркорлик субъектлари ҳисоботларни шакллантирадилар ва тақдим этадилар.

Ягона тизим босқичма-босқич жорий этилади:

  • 2026 йил 1 январдан бошлаб барча тадбиркорлик субъектлари учун – ихтиёрий тарзда;
  • 2027йил 1 январдан бошлаб – кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий;
  • 2028 йил 1 январдан бошлаб барча тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий.

Ягона ҳисобот тизими қандай ишлайди:

  • тадбиркорлик субъектлари қонунчилик ҳужжатларида ҳисобга олиниши белгиланган маълумотларни Ягона ҳисоботлар тизимига киритиб боради;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали ҳисоботларни шакллантириш учун зарур маълумотлар Ягона  ҳисоботлар тизимига киритилади;
  • ҳисоботлар автоматик равишда шаклланади ва ҳисоботлардаги маълумотларнинг тўғрилиги тадбиркорлик субъекти томонидан тасдиқланади;
  • давлат органлари ва ташкилотлари ўзларига зарур бўлган ҳисоботларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар доирасида Ягона ҳисоботлар тизими орқали олади;
  • тизимдаги маълумотларнинг махфийлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади;
  • бухгалтерия дастурлари тизимидан фойдаланган ҳолда ҳисоботлар топшираётган тадбиркорлик субъектларига уларнинг маълумотлар базаларини Ягона ҳисоботлар тизимига интеграция қилиш билан имконияти яратилади.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text195941_statistika_hisobotini_qanday_topshiramiz