ЭҲФда ўлчов бирлигидаги хато қандай тузатилади

preview

Сўнгги ойларда солиқчилар онлайн-НКТ чекларидаги ўлчов бирликларини назорат қилишга киришишди. Улар tasnif.soliq.uzда МХИКга бириктирилган ўлчов бирликларига мувофиқ келиши керак. Тадбиркорлар йўл қўйилган хатоларни тузатишни ўрганиб олишди.

Ҳисобварақ-фактуралардаги хатоларни тузатиш бўйича вазифа ҳам долзарб кўринади. Агар нотўғри ўлчов бирлигини кўрсатган бўлсангиз нима қилиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВА тушунтирди:

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

  

Хатоларни тузатишга тайёргарлик кўринг

– ЭҲФда ўлчов бирлиги бўйича хатоларни tasnif.soliq.uzдаги шахсий кабинет функционали ёрдамида тузатишдан олдин қуйидагиларга ишонч ҳосил қилинг:

1) сизга керакли МХИК танланганларга қўшилганлигига;

2) танланганларга қўшилган МХИКга ўлчов бирликлари рўйхатида сизга кераклилари мавжудлигига.

Агар зарурият бўлса, ушбу рўйхатларни тўлдиринг.

МХИКни сизнинг танланган МХИК рўйхатингизга қўшиш учун:

  1. Tasnif.soliq.uzдаги маълумотлар базасида сизга керакли МХИКни топинг.
  2. “Танланганларга қўшиш” тугмасига босган ҳолда, мазкур МХИКни “Танланган МХИК” рўйхатига қўшинг.

Энди ушбу МХИК электрон ҳужжатлар шаклларида “МХИК” сатрининг чиқиб келадиган тавсиясида бўлади.

Тафсилотларни “Электрон ҳужжатда МХИК майдони қандай тўлдирилади” тавсиясида ўқинг.

МХИКга сизга керакли ўлчов бирликларини бириктириш учун:

  1. Tasnif.soliq.uzдаги шахсий кабинетда “Танланган МХИК” рўйхатини очинг.
  2. Сизга керакли МХИКнинг карточкасини очинг (сичқонча билан МХИКга босинг).
  3. Шартли ўлчов бирликларидан сизга кераклисини босинг ва ёнидаги “Танланганларга қўшиш” тугмасига босинг.
  4. Зарурият бўлганда, қадоқни шакллантиринг ва Танланганларга қўшинг.

Энди ушбу ўлчов бирликлари электрон ҳужжатлар шаклларида “МХИК” сатрининг чиқиб келадиган тавсиясида бўлади.

“Электрон ҳужжатларни расмийлаштиришда ўлчов бирликлари ва қадоқ тўғрисидаги қоидалар қандай қўлланилиши керак” тавсиясида батафсил йўриқномаларни ўқинг.

Сўнгра ЭҲФга тузатиш киритишга киришиш мумкин.

 

ЭҲФда ўлчов бирлигидаги МХИКдаги хато билан боғлиқ хатони қандай тузатиш керак

Бухгалтер МХИКни чалкаштириб юборди ва бирини ўрнига бошқасини кўрсатди, тегишинча, ЭҲФда иккита хато бўлади: МХИК бўйича ва ўлчов бирлиги бўйича. МХИКни тузатиш лозим. “Электрон ҳужжатлардаги МХИК ва ўлчов бирликларидаги хатолар қандай тузатилади” тавсияси сизга ёрдам беради.

Илгари расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурага реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) ноль ҳажми билан тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этасиз. Шундан сўнг эса, янги ЭҲФ расмийлаштириш чоғида “МХИК” ва “ўлчов бирлиги” майдонларини тўғри ахборот билан тўлдиринг.

Мисол. Улгуржи ташкилот ассортиментида апельсин шарбати ва тортиб сотиладиган шакар мавжуд. ЭҲФ расмийлаштиришда бухгалтер шакарнинг МХИК 01701001006000000 ва “тонна” ўлчов бирлиги ўрнига апельсин шарбати МХИК 02009001006090025 ва “дона. (шиша идиш) 0,90 литр” ўлчов бирлигини кўрсатди. Харидорнинг бухгалтери ҳам ЭҲФни тасдиқлаш чоғида бунга эътибор бермади. Вазият ўтган ой учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тайёрлашни бошлашганда ойнинг охирида аниқланди. Хатони қандай тузатиш керак?

Ҳаракатлар алгоритми қуйидагича бўлади:

  1. Улгуржи ташкилот бухгалтери шакарнинг МХИК 01701001006000000 ўрнига апельсин шарбати МХИК 02009001006090025 кўрсатилган ЭҲФга тузатилган ЭҲФ тақдим этади. Унда сотилган товар сонини “0” деб кўрсатиш лозим.
  2. Харидорнинг бухгалтери тақдим этилган тузатилган ЭҲФни тасдиқланди.
  3.  Улгуржи ташкилот бухгалтери янги ЭҲФ тақдим этади, унда реализация қилинган товар тўғрисида тўғри ахборотни кўрсатади: 2 тонна шакар МХИК 01701001006000000;
  4. Харидорнинг бухгалтери тақдим этилган ЭҲФни тасдиқланди.

 

ЭҲФда ўлчов бирлигидаги МХИКдаги хато билан боғлиқ бўлмаган хатони қандай тузатиш керак

Бухгалтер тўғри МХИКни кўрсатди, бироқ нотўғри ўлчов бирлигини танлади. Мазкур ҳолатда тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этинг. Тузатилган ҳисобварақ-фактурани шакллантириш чоғида “ўлчов бирлиги” устунини тўлдиришда керакли ўлчов бирлигини танланг.

Керакли йўл-йўриқларни “Тузатилган ЭҲФ қандай расмийлаштирилади” тавсиясида топасиз.

Мисол. Улгуржи-харид ташкилоти картошкани (МХИК: 00701001001000000) реализация қилиш билан шуғулланади. ЭҲФ расмийлаштиришда бухгалтер керакли ўлчов бирлиги бўлган “центнер” ўрнига “тонна” ўлчов бирлигини кўрсатди. Натижада ЭҲФ бўйича ҳақиқатда 5 центнер ўрнига 5 тонна картошка сотилган бўлиб чиқади. Хатони қандай тузатиш керак?

1. Сотувчи хато равишда 5 тонна картошка кўрсатилган ЭҲФга тузатилган ЭҲФ тақдим этиши, унда “тонна” ўлчов бирлиги ўрнига “центнер” ўлчов бирлигини кўрсатиши керак.

2. Харидор тақдим этилган ўлчов бирлиги “центнер” этиб тўғри кўрсатилган тузатилган ЭҲФни тасдиқлаши керак.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text199874_ehfda_ulchov_birlidagi_hato_qanday_tuzatiladi