Фойда солиғи ҳисоб-китобида суғурта ташкилотларининг захира фондларига ажратмалар чегириб ташланадими

preview

«Суғурта ташкилоти турли захираларни шакллантиради ва уларни Молиявий  натижалар тўғрисида ҳисоботнинг (2-сон шакл) 014, 015, 016 ва 018-сатрларида акс эттиради. Аммо фойда солиғи ҳисоб-китоби шаклини тўлдириш бўйича йўриқномада ушбу масала бўйича ҳеч қандай тушунтиришлар мавжуд эмас. Биз хат билан солиқ органига мурожаат қилдик ва захирага харажатларни Фойда солиғига 2-илованинг 0138-сатрида акс эттириш мақсадга мувофиқ деган жавоб олдик.

Захирани яратиш харажатлари фойда солиғи бўйича чегириб ташланадиган харажатлар таркибига киритиладими? Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобида қаерда акс эттириш керак?».

Buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

 

Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда суғурта ташкилотлари қонунчиликда назарда тутилган белгиланган меъёрлар доирасида захира фондларига ажратмаларни чегириб ташланадиган харажатларга олиб боради. Бу захира фондлари соф фойда ҳисобига шакллантириладиган ҳолларга татбиқ этилмайди. Ҳақиқий харажатлар, уларга нисбатан захира фонди шакллантирилган бўлса, ташкил этилган захира фонди суммаси ҳисобидан ҳисобдан чиқарилади .

Эслатиб ўтамиз

Суғурталовчилар томонидан суғурта захираларини ҳисоблаш услуби ҳамда шакллантириш ва жойлаштириш тартибига талаблар махсус Низом билан белгиланади.

Бу – суғурта қилдирувчилар томонидан тўланган суғурта мукофотларидан шакллантириладиган ва суғурталовчи балансида активлар ёки мажбуриятлар тарзида ҳисобга олинадиган маблағлар. Улар суғурта тўловлари бўйича молиявий мажбуриятларни бажариш, зарарларни тартибга солиш бўйича харажатлар ва олдини олиш чора-тадбирларини молиялаштириш учун зарур  .

 

Техник захиранинг кўпайиши – бу зарар, унинг камайиши эса – фойдани аниқлашда даромад .

Суғурта ташкилотлари Фойда солиғи ҳисоб-китобини 10205_38-шакл бўйича тақдим этади. Ҳисоб-китобга 1-иловада захираларнинг ўзгариши натижаларини акс эттириш учун 024-028-сатрлар назарда тутилган. Улар суғурта ташкилотлари учун Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 014-018-сатрларига тўғри келади.

Захираларнинг кўпайишини 024-028- сатрларда манфий белги билан, захираларнинг камайишини эса мусбат белги билан акс эттиринг (Суғурта ташкилотлари учун фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-иловага изоҳлар 3-б.).

 

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text201112_foyda_soligi_hisob-kitobida_sugurta_tashkilotlarining_zahira_fondlariga_ajratmalar_chegirib_tashlanadimi