Импорт шартномаси бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришда фойда солиғини қандай тўлаш керак

preview

"Корхона товар етказиб бериш бўйича иккита импорт шартномасига эга. Бир шартнома бўйича товар ИМ 74 режимидан давлат фойдасига ҳисобдан чиқарилган, иккинчиси бўйича - ИМ 74 режимидан ИМ 76 режимига (йўқ қилиш) расмийлаштирилган. Ҳар иккала шартнома бўйича кредиторлик қарзи мавжуд. Ушбу шартномалар бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришда даромадни тан олиш ва фойда солиғини тўлаш керакми?"

Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: 

Экспертларнинг зарур тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

– Ҳа, керак. Қонунчиликда белгиланган тартибда мажбуриятни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад, СКнинг 317-моддасига мувофиқ илгари чегирилмаган харажатларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар бундан мустасно, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади.

Бироқ кўриб чиқилаётган вазиятда корхона хорижий етказиб берувчи олдидаги кредиторлик қарзини қайси асосда ҳисобдан чиқармоқчи эканлиги кўрсатилмаган.

Йўқ қилиш божхона режими - бу режим бўйича хорижий товар божхона назорати остида йўқ қилинади, шу жумладан фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келтирилади, бу чора божхона тўловларини тўламасдан ва иқтисодий сиёсат чораларини қўлламасдан амалга оширилади.

Товарларни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштиришга, агар йўқ қилинадиган товарлар ўзининг истеъмол хосссаларини тўлиқ йўқотадиган бўлса ва уларнинг дастлабки ҳолатини иқтисодий  фойдали усулда тиклаб бўлмаса, йўл қўйилади.

 Агар бунда хорижий етказиб берувчининг айби бўлмаса, лекин у импорт шартномаси бўйича қарздан кечса, импорт қилувчида мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан солиқ солинадиган даромад пайдо бўлади.

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режими шундай режимки, бунда ваколатли шахс товардан воз кечади ҳамда уни божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда текинга давлат мулкига ўтказади.

Қуйидаги товарни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириб бўлмайди:

  • божхона ҳудудига олиб кириш тақиқланган;
  • муомаладан чиқарилган ёки муомалада чекланган;
  • агар товар ушбу органлар томонидан назорат қилиниши керак бўлса, божхона ахборот тизимида ваколатли органларнинг тегишли рухсатномаси бўлмаганда.

Кўриниб турибдики, ушбу режимда импорт қилувчи олиб келинган, олиб киришга рухсат этилган ва муомалага қобилиятли товардан давлат фойдасига воз кечиш ҳақида ўзи қарор қабул қилади. Бу ерда хорижий етказиб берувчининг айби йўқ, лекин у импорт шартномаси бўйича қарзни кечиради. Импорт қилувчида мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан фойда солиғи солинадиган даромад пайдо бўлади.

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text201545_import_shartnomasi_buyicha_kreditorlik_qarzini_hisobdan_chiqarishda_foyda_soligini_qanday_tulash_kerak