Қайси корхоналар 1 октябргача энергоаудитдан ўтиши керак

preview

«Ўзэнергоинспекция» 2024 йил 1 октябргача энергоаудитдан ўтиши керак бўлган корхоналар рўйхатини эълон қилди.

Buxgalter.uz бу талабни бузганларни нима кутаётганини аниқлаштирди:

 

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Мажбурий энергоаудитдан йилига камида 4 миллион киловатт электр энергияси ёки 375 минг кубометр газ истеъмол қиладиган йирик корхоналар ўтиши керак.

Аудит ҳар уч йилда бир марта ўтказилади. Текширувга  тушган корхоналар рўйхатини ҳар йили "Ўзэнергоинспекция" шакллантиради ва эълон қилади. Бу йил рўйхатга 317 та корхона киритилган.

Агар улар 2024 йил 1 октябргача энергоаудитдан ўтмаса, шу санадан бошлаб уларнинг электр энергияси ва табиий газ тарифлари 1,5 баробарга оширилади.

«Ўзэнергоинспекция» қўшимча маълумот учун Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни назорат қилиш бошқармасига мурожаат қилишни тавсия этади:

  • телефон орқали: 71 231-16-61 (7113);
  • Телеграм-бот орқали – @energoInspeksiya_bot.

Манбани кўринг.

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text201793_qaysi_korhonalar_1_oktyabrgacha_energoauditdan_utishi_kerak