Ходимларнинг ўқишини ҳисобга олиш ва солиққа тортиш

preview

«Корхона ўз ходимларини инглиз тили курсларида ўқитишни режалаштирмоқда. Бу корхона фаолияти учун зарур. Корхона ўқишнинг 100% тўловини амалга оширади, унинг 50% қийматини эса ходимларнинг ёзма аризаси асосида уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолади.

Бунинг қандай солиқ оқибатлари бор ва қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?»

Buxgalter.uz ўқувчилари учун махсус "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА саволни тушунтирди:

 

Экспертнинг зарур тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ходимларнинг инглиз тили курсларида ўқиши корхона фаолияти учун зарур бўлгани сабабли, корхонанинг ўқиш учун тўлов харажатлари уларнинг даромади сифатида тан олинмайди . Шунинг учун, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда корхона чегирилувчи харажатни тан олади .

Ўқиш қийматининг 50%ини ушлаб қолишнинг солиқ оқибатлари:

1) агар фойда солиғини ҳисоблашда корхона ўқиш қийматининг 100%ини чегирилувчи харажат сифатида тан олса, ходимларнинг иш ҳақидан 50% суммани ушлаб қолганда корхонада солиқ солинадиган даромад юзага келади  ;

2) мос равишда, агар ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши керак бўлган сумма фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмаса, уни амалда ушлаб қолганда солиқ солинадиган даромад юзага келмайди.

 

Бухгалтерия ўтказмалари:

1-вариант:

Хўжалик операциясининг мазмуни Дт Кт
Ходимларнинг ўқиши учун олдиндан тўлов амалга оширилди (100% сумма) 4330 "Берилган бошқа бўнаклар" 5110 "Ҳисоб-китоб счёти"
 Ўқиш учун ЭҲФ олинди 9430 "Бошқа операцион харажатлар" 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар".
Илгари тўланган бўнак ҳисобга олинди 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" 4330 "Берилган бошқа бўнаклар"
Ўқиш қийматининг 50%и ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинди 6710 "Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар" 9390 "Бошқа операцион даромадлар"

 

2-вариант:

Хўжалик операциясининг мазмуни Дт Кт
Ходимларнинг ўқиши учун олдиндан тўлов амалга оширилди (сумманинг 100%и) 4330 "Берилган бошқа бўнаклар" 5110 "Ҳисоб-китоб счёти"
Ўқиш учун ЭҲФ олинди

9430 "Бошқа операцион харажатлар" (сумманинг 50%га)

4790 "Ходимларнинг бошқа қарзлари" (сумманинг 50%га)

6010  "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар"
Илгари тўланган бўнак ҳисобга олинди 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" 4330 "Берилган бошқа бўнаклар"
Ўқиш қийматининг 50%и ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинди 6710 "Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар" 4790 "Ходимларнинг бошқа қарзлари"

 

 

 

ЖШДС ЖШДС ЖШДС /ru/publish/doc/text201968_hodimlarning_uqishini_hisobga_olish_va_soliqqa_tortish