Жисмоний шахсларга товар етказиб беришда ЭТТЮХ қандай расмийлаштирилади

preview

Яқин вақтгача сотувчилар жисмоний шахсларга товар етказиб беришда ЭТТЮХ расмийлаштирмас эдилар. Энди қоидалар ўзгармоқда.

Электрон товар-транспорт юк хатининг янги тури бир томонлама ЭТТЮХ пайдо бўлди. Ва электрон ҳужжат айланиши операторлари сайтларида янги функционал ишга тушди.

Buxgalter.uz илтимосига кўра ундан қандай фойдаланиш ҳақида Didox лойиҳаси раҳбари Антон ЛИ ҳикоя қилди:

Мутахассиснинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Жисмоний шахсларга сотувчининг автомобилларида товарларни сотиш ва етказиб беришда бир томонлама ЭТТЮХ расмийлаштириш керак.

Агар товарлар бир автомобилда бир неча жисмоний шахсларга бир неча манзилларга етказиб берилса, ТТЮ қуйидагича расмийлаштирилади:

  • ТТЮ тури "Стандарт"ни танланг;
  • ташиш тури "Сотувчидан харидоргача";
  • "Юк олувчи" бўлимида "Бир томонлама ҳужжат" белгисини қўйинг;
  • "Экспедитор" ва "Юк ташувчи", "Мижоз" ва "Буюртмачи" майдонларида маълумотларни кўрсатинг;
  • "Транспорт тури", "Ҳайдовчи" ва "Юкни етказиб берувчи масъул шахс" бўлимларини тўлдиринг.
  • юклаш манзили товар олинадиган манзил;
  • тушириш манзиллари товарларни етказиб бериш ва тушириш керак бўлган манзиллар (жисмоний шахсларнинг манзиллари).

Агар автомобиль бир неча жисмоний шахслар учун товарларни етказиб берса, ЭТТЮХ бир марта тўлдирилади. Унда ҳар бир жисмоний шахс учун товарлар ва манзиллар алоҳида кўрсатилади.

Агар автомобиль кун давомида бир неча рейс бажарса, ҳар бир рейс учун ЭТТЮХ расмийлаштирилади. Ҳар бир рейс учун ЭТТЮХда ҳар бир жисмоний шахс учун тегишли равишда тушириш ва юклаш манзилларини кўрсатинг.

Агар жисмоний шахс товарларни ўз автомобилида олиб кетса, ЭТТЮХ расмийлаштириш шарт эмас.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ЭТТЮХ ЭТТЮХ ЭТТЮХ /ru/publish/doc/text202056_jismoniy_shahslarga_tovar_etkazib_berishda_ettyuh_qanday_rasmiylashtiriladi