Қайси товарлар учун рақамли маркировка кодларини бепул олиш мумкин

preview

Мажбурий рақамли маркировка қилиниши керак бўлган товарлар ишлаб чиқарувчилари учун рақамли маркировка кодларини сотиб олиш – анча қиммат тадбир. Аммо баъзи товарлар учун уларни бепул олиш мумкин.

Вuxgalter.uz илтимосига кўра, қайси товарлар ишлаб чиқарувчилари «Asl Belgisi» тизими операторига бепул рақамли маркировка кодлари учун мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида CRPT TURON ривожланиш бўйича бош менежери Диёр РАСУЛЕВ гапириб берди:

Экспертнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда қуйидагилар рақамли маркировка қилиниши шарт:

  • тамаки маҳсулотлари;
  • алкоголь маҳсулотлари;
  • пиво маҳсулотлари;
  • маиший техника;
  • дори воситалари;
  • сув ва салқин ичимликлар.

Аммо рақамли маркировка кодлари фақат дори воситалари ва сув учун бепул берилади.

Дори воситалари учун бепул кодларни қуйидаги ҳолларда олиш мумкин :

а) ишлаб чиқарувчининг чекланган сотиш нархи БҲМнинг 1 фоизидан ошмаса (ёки дори воситаси қадоғи учун 3,4 минг сўмдан ошмаса);

б) дори воситаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан шакллантириладиган рўйхатга киритилган бўлса.

Сув учун бепул кодлар қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида мос келадиган маҳсулотларга берилади :

a) маҳсулот Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бўлса;

b) маҳсулот газланмаган, шакарсиз ва бошқа қўшимчаларсиз ичимлик суви бўлса;

c) маҳсулот ҳажми 0,5 литрдан ошмайдиган ПЭТ идишларда чиқарилса.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /ru/publish/doc/text202204_qaysi_tovarlar_uchun_raqamli_markirovka_kodlarini_bepul_olish_mumkin