Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Чет элликнинг даромадларига ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми
«Корхонада Туркманистон фуқароси ишлайди. Ўзбекистонда фарзандлари таълим олаётганлиги учун унинг даромадларига нисбатан ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Агар бир неча нафар фарзандлари таълим олаётган бўлса, имтиёз қандай суммага нисбатан қўлланилади?»
Саволларга «Норма» эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:
Экспертнинг зарур тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш ходимнинг солиқ резидентлигига боғлиқ.
Умумий қоидага кўра, ушбу мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида жами 183 календарь кундан кўпроқ республикада ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистоннинг солиқ резидентлари деб эътироф этилади .
Агар ходим – Ўзбекистоннинг солиқ резиденти бўлса, у СКда назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиши мумкин.
Қуйидагилар ЖШДС солиқ базаси ҳисобланади :
- резидент бўлган жисмоний шахслар учун – солиқ имтиёзлари қўлланган ҳолдаги жами даромадлар;
- норезидент бўлган жисмоний шахслар учун – солиқ имтиёзлари қўлланмаган ҳолдаги жами даромадлар.
Солиқ тўловчининг қуйидагиларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи суммаси ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди :
- Ўзбекистоннинг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, фарзандларининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов;
- фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловлар.
Агар имтиёзга бўлган ҳуқуққа эга ходим фарзандига хусусий мактаб ёки болалар боғчасида таълим олиши учун тўловни амалга оширса, у ҳар бир фарзанд учун ойига 3 млн сўмгача имтиёзни қўллаши мумкин.
Агар фарзанд олий ўқув муассасасида таълим олаётган бўлса, имтиёз таълим олиш учун йўналтирилаётган барча маблағлар суммасига қўлланилади.