Экспортга мўлжалланган товар Ўзбекистон ҳудудидан чиқмаса

preview

«Ташкилот чет эл фирмаси билан валюта шартномаси тузади, лекин товарни экспорт қилмайди (чет элга юбормайди), балки уни Ўзбекистонда туширади. Буни экспорт шартномаси деб ҳисоблаш мумкинми, бу битимдан қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?»

Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Экспертларнинг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Товарлар экспорти, агар товарлар Ўзбекистоннинг божхона ҳудудидан уларни қайта олиб кириш мажбурияти бўлмаган ҳолда олиб чиқилса, экспорт ҳисобланади .

Шундай қилиб, агар хорижий компания билан шартнома тузилган бўлса, лекин товар Ўзбекистондан олиб чиқилмаса, бундай битим товарлар экспорти ҳисобланмайди.

Бинобарин, солиқ солиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Умумбелгиланган солиқлар тўловчилари қуйидагиларни тўлайдилар:

  • ҚҚС, чунки реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб тан олинади ;
  • фойда солиғи.

Товарларни реализация қилишдан олинган тушум фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилади, у 15% ставка бўйича солиққа тортилади  .

Худди шундай тарзда товарларни реализация қилишдан олинган тушумни айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳам жами даромадга киритадилар.

 

 

 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /ru/publish/doc/text203332_eksportga_muljallangan_tovar_uzbekiston_hududidan_chiqmasa