Технопарк Дирекциясига жами даромаднинг 2 фоизини ким тўлайди

preview

«15.07.2019 йилдаги 589-сон ВМҚга иловаданинг 18-бандида Технопарк резиденти ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳар ойда Дирекциянинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобрақамига жами даромаднинг 1 фоизи миқдорида ажратмалар ўтказиши лозимлиги белгиланган. Бунда календарь йили давомида жами даромад 100 млрд сўм ва ундан юқори бўлганда, агар хизматлар (товарлар) экспортидан тушган даромадлар чорак якуни бўйича 2024 йил 1 октябрдан – жами даромаднинг 10 фоизига, 2026 йил 1 январдан – 20 фоизига ва 2027 йил 1 январдан – 35 фоизига етмаса, ушбу давр учун ажратмалар миқдори 2 фоиз этиб белгиланади. Технопарк резиденти айнан қайси ҳолатларда Дирекцияга жами даромаднинг 2 фоизи миқдорида ажратмалар тўлашини аниқлаштириб берсангиз?»

Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Материал «Жавоб берамиз!» пулли базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro обунасини расмийлаштиринг.

 

– Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик паркини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди 5-хатбошисида Технопарк резидентининг Технопарк Дирекциясининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобрақамига ажратмалар ўтказиш мажбурияти белгиланган. Уларни тўламаслик Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилиш асосларидан бири ҳисобланади .

Ажратмалар миқдори 1 фоизни ташкил этади. Аммо агар календарь йили давомида жами даромад 100 млрд сўм ва ундан юқори бўлганда, хизматлар (товарлар) экспортидан тушган даромадлар чорак якуни бўйича жами даромаднинг маълум улушига (2024 йил 1 октябрдан – 10 фоизига, 2026 йил 1 январдан – 20 фоизига, 2027 йил 1 январдан – 35 фоизига) етмаса, Технопарк резиденти Дирекцияга ўзининг жами даромадининг 2 фоизини тўлаши шарт.

Тегишинча, агар календарь йили давомида жами даромад 100 млрд сўм ва ундан юқори бўлганда сиз юқорида айтилган чегаравий қийматларга етган ёки ошган бўлсангиз, Дирекцияга 1 фоиз тўланг.

Агар календарь йили давомида жами даромад 100 млрд сўмга етмаса, резидент товарлар (хизматлар) экспортидан тушган даромадларнинг жами даромаддаги улушидан қатъи назар 1 фоиз миқдорида ажратмалар тўлайди.

 

 

 

 

Бошқа операцион харажатлар Бошқа операцион харажатлар Бошқа операцион харажатлар /ru/publish/doc/text203896_tehnopark_direkciyasiga_jami_daromadning_2_foizini_kim_tulaydi