Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида савдо фаолиятини қандай олиб бориш керак
«Ишлаб чиқариш корхонаси Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида (ЭСЗ) тайёр маҳсулотларни сотиш учун дўконни ижарага олиш шартномасини тузди. Савдодан тушум ҳам ўзбек сўмида, ҳам АҚШ долларида бўлади. Бунда ушбу ҳудудда касса аппаратини рўйхатдан ўтказишга ҳозирча рухсат берилмаган.
Агар маҳсулотлар Ўзбекистоннинг божхона чегарасидан ўтмаса, бундай савдо экспортга тенглаштириладими? Савдо фаолиятини қандай олиб бориш керак? Солиқ ҳисоботида ҳисобга олиниши учун уни қандай акс эттириш керак?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал этиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
Материал «Жавоб берамиз!» пулли базасидан, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro обунасини расмийлаштиринг.
– «Термиз халқаро савдо маркази» ЭСЗ ҳудудида истисно тариқасида, ўзбек сўми билан бир қаторда, улгуржи ва чакана савдода тўлов воситаси сифатида АҚШ доллари, Россия рубли, евро ва юанни қабул қилишга рухсат берилади. Бунда қабул қилинган нақд хорижий валюта ЭСЗ ҳудудида фаолият юритаётган юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларига тижорат банклари филиаллари орқали ўтказилади
.
Товарлар экспорти – бу товарларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистоннинг божхона ҳудудидан олиб чиқишдир
. У қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади
:
- контракт ёки унинг тасдиқланган нусхаси;
- товарларни Ўзбекистоннинг божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун чиқариш тўғрисида божхона органининг белгиси қўйилган БЮД;
- товарларни белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи божхона органи белгиси қўйилган товар кузатув ҳужжатлари;
- воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича воситачи (ишончли вакил) орқали товарларни экспортга сотишда воситачилик шартномаси, топшириқ шартномаси ёки тасдиқланган нусхаси.
Агар ушбу шартлар бажарилмаса, ЭСЗ ҳудудидаги савдо фаолияти товарлар экспорти ҳисобланмайди.
Buxgalter.uz тавсия этади:
Маълумот учун: улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш тартиби Низом билан, чакана савдо қоидалари алоҳида Низом билан тасдиқланган.
ЭСЗ ҳудудидаги савдо фаолияти билан боғлиқ хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби умумий тартибда юритилади.
Савдо тушуми хорижий валютада келиб тушганда курс фарқи юзага келиши мумкин, унинг ҳисоби 22-сонли БҲМСга мувофиқ юритилади.
Ҳозирги вақтда ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот (сиз тўлайдиган солиқларга қараб) – расмийлаштирилган ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларидан келиб чиққан ҳолда автоматик тарзда шакллантирилади.
Агар ЭСЗ ҳудудида онлайн-НКТни рўйхатдан ўтказиш имкони бўлмаса, сотувлар тўғрисидаги маълумотлар ташкилотнинг солиқ ҳисоботида автоматик тарзда акс эттирилмайди.
Бундай ҳолда автоматик тарзда шакллантириладиган солиқ ҳисоботини ўзгартириш (тузатиш) тўғрисида my3.soliq.uz портали орқали солиқ органларига мурожаат юборинг. Шунингдек, тегишли солиқлар ҳисоб-китобларида айланмани акс эттириш учун бир томонлама ЭҲФ расмийлаштиришингиз мумкин.
Корхона СКнинг 68-боби ва қонун ҳужжатларининг бошқа актларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари ва бошқа преференцияларни ПҚ-176-соннинг 2-бандида назарда тутилган шартларни ҳисобга олган ҳолда қўллашга ҳақли.
![]()