Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради

preview

2024 йил 1 декабрдан Литвадан чиқиш, яъни Европа Иттифоқининг ташқи чегарасини кесиб ўтиш учун юк транспорт воситалари электрон навбатда олдиндан рўйхатдан ўтиши керак. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Литва транспорт идорасига таяниб хабар берди.

Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Мутахассисларнинг муҳим янгиликлари ва тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Литванинг Беларусь ва Россия билан чегараларидаги юк қайта ортиш пунктларига (Мядининкай, Шальчининкай, Кибартай) йўл олган барча юк транспорт воситалари 1 декабрдан EVIS навбатни бошқариш ахборот тизимида олдиндан рўйхатдан ўтиши керак бўлади. Ҳозирги вақтда буни олдиндан – www.ltborder.lt, www.ltsiena.lt сайтларида ёки Литва давлат чегарасидаги ўтказиш пунктига киришни кутаётган транспорт воситалари тўхташ майдончасига етиб келгач амалга ошириш мумкин.

Ташувчилар учун қуйидагилар мавжуд:

  • аниқ вақтга олдиндан рўйхатдан ўтиш;
  • энг яқин бўш вақтга рўйхатдан ўтиш;
  • Литва давлат чегарасини навбатсиз кесиб ўтиш ҳуқуқига эга бўлган юк транспорт воситаларини олдиндан рўйхатдан ўтказиш (Литва Республикасининг алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади).

EVIS тизимида рўйхатдан ўтиш ва транспорт воситаларининг кутиш тўхташ жойида бўлиш нархи:

  • рўйхатдан ўтиш – 5 евро;
  • тўхташ жойи хизматлари – 1 соат бепул, кейин – суткасига 12 евро.

EVIS сайтида хабар қилинишича, 1 декабрдан давлат чегарасидаги ўтказиш пунктига фақат кутиш тўхташ жойидан чақирилган юк транспорт воситалари қўйилади. Транспорт воситасини бевосита чегара ўтказиш пунктида рўйхатдан ўтказиш имконсиз бўлади.

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text204346_evropa_ittifoqi_mamlakatlariga_yuk_tashuvchilar_uchun_harakatlanish_tartibida_nimalar_uzgaradi