Полезное для бухгалтера в январе:
ПФ-227-сонли Фармон бўйича солиқ имтиёзлари қисмида нималар ўзгарди
5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини 50%га камайтирилган солиқ ставкаси бўйича тўлайдилар. Йирик солиқ тўловчилар, ДМ, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, шунингдек давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно. Бу Президентнинг 27.12.2024 йилдаги ПФ-227-сонли Фармонида назарда тутилган.
Ушбу ҳужжат билан киритилган бошқа ўзгартиришлар ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
30.09.2022 йилдаги ПФ-228-сонли Фармондан фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш шаклидаги имтиёзлар товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумда экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар экспортёр-ташкилотларга қўлланилиши тўғрисидаги норма чиқариб ташланди.
Шунингдек, 18.09.2024 йилдаги ПФ-140-сонли Фармоннинг 2-бандига тузатиш киритилди. Ўзгартиришларга кўра:
- 2025 йил 1 январдан янги боғлар, узумзорлар ва тутзорлар барпо этилган ер участкалари учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш шаклидаги имтиёз бекор қилинади. Бунинг ўрнига – ушбу ерлар бўйича солиқ ставкаси 50%га камайтирилади.
Buxgalter.uz тавсия этади
- 2025 йил 1 июлдан ягона тарифлар бўйича йўловчиларни ташиш хизматлари айланмаси учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинади.
Шунингдек, 30.09.2024 йилдаги ПФ-151-сонли Фармоннинг 10-бандига ўзгартиришлар киритилди. Янги боғлар яратиш ташаббускорлари 2028 йил 1 январгача хорижий давлатлардан мевали кўчатлар пайвандтаглари, пайвандустлар, она материали ва техникани импорт қилишда ҚҚС ва божхона божидан озод қилинади. Мазкур нормадан келиб чиқадиган СКга тегишли тузатишларни 3 ойлик муддатда тайёрлаш Иқтисодиёт ва молия вазирлигига топширилди.
30.12.2022 йилдаги ПФ-287-сонли Фармонга киритилган ўзгартиришларга кўра, 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, шунингдек давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 50%и миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайдилар. Бундай туманларда рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар эса қатъий миқдордаги ЖШДС тўлашдан озод этилмайди, балки ушбу ҳудуд учун белгиланган минимал ставканинг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.
Ҳужжат миллий қонунчиликка бошқа ўзгартиришларни ҳам назарда тутади. У 28.12.2024 йилдан кучга кирди.