Полезное для бухгалтера в январе:
СК-2025: ЯТТлар учун ЖШДС қатъий белгиланган ставкалари индексация қилинди
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун қатъий ставкадаги ЖШДСни индексация қилди ва уларни муайян оралиқда белгилади.
Янги киритилган ўзгаришлар мантиғини buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтириб берди:
Эътибор беринг
Идоралар мутахассисларининг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– 2025 йил 1 январдан қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) учун ЖШДС ставкалари индексация қилинади. Бунда улар минимал ва максимал миқдорлар оралиғида белгиланади. Ставкаларнинг аниқ миқдорини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб белгилайди .
Масалан, Фарғона вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарларидаги иқтисодий шароитлар вилоят маркази - Фарғона шаҳридаги каби ҳисобланган.
Аммо Марғилон ва Қўқонда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчи 2024 йилда ойига 363 000 сўм миқдорида солиқ тўлаган. Фарғонада эса шундай фаолият билан шуғулланувчи ЯТТ ойига 726 000 сўм тўлаган.
Ставкалар оралиғининг белгиланиши натижасида Фарғона вилояти халқ депутатлари Кенгаши Марғилон ёки Қўқонда ишлайдиган ЯТТларга Фарғонадаги ЯТТлар учун белгиланган солиқ ставкасини қўллаш ҳуқуқига эга бўлади.