2025 йилда ер қаърига солиқ солишдаги ўзгаришлар

preview

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ buxgalter.uz илтимосига кўра СКда 2025 йилда ер қаърига солиқ солишга оид ўзгаришлар ҳақида маълумот берди:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1. Солиқ ставкалари ўзгартирилди

 5% адвалор ставка сақланган ҳолда, 1 куб метр учун қуйидаги ставкалар белгиланди:

  • табиий пардозбоп тош блоклари учун – 10 000 сўм;
  • мармар учун – 20 000 сўм;
  • гранит учун – 30 000 сўм.

Қурилиш қуми, қумтош ва қум-шағал аралашмаси учун 5% адвалор ставка бекор қилиниб, 1 куб метр учун 5 000 сўм қатъий ставка белгиланди.

Тоғ-кимё хом ашёси ва бошқа норуда қурилиш материаллари учун қатъий ставкалар 10% га индексация қилинди.

 

2. ҚҚС ва фойда солиғини ҳисоблаш мақсадида қум-шағал аралашмасининг минимал қиймати жорий этилди

Ушбу солиқларни ҳисоблашда карьердаги қум-шағал аралашмасини реализация қилиш қиймати 1 куб метр учун 20 000 сўмдан кам бўлиши мумкин эмас.

 

3. Солиқ ставкаларига оширувчи коэффициентлар жорий этилди

Туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашларига норуда қурилиш материаллари (цемент ишлаб чиқариш учун оҳактошдан ташқари) учун қатъий ставкаларга 1,3 гача оширувчи коэффициентлар белгилаш ҳуқуқи берилди.

Эътибор беринг

Барча солиқлар бўйича ҳисоб-китоб мисоллари билан янада кўпроқ долзарб тушунтиришларни Buxgalter Proда топасиз.

 

СИНОВ РУХСАТНОМАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text205345_2025_yilda_er_qariga_soliq_solishdagi_uzgarishlar