Полезное для бухгалтера в январе:
СК-2025: кам таъминланган оилалар ва ёшларга даромадлар бўйича имтиёзлар
24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун кам таъминланган оилалар аъзолари ва ёшларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар тақдим этди. Buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тафсилотларни маълум қилди:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш, ёшларга таълим олиш, касб эгаллаш ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш мақсадида Солиқ кодекси кам таъминланган оилалар аъзолари ва ёшларга даромадлар бўйича солиқ имтиёзларини тақдим этади .
2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача кам таъминланган оилалар аъзоларини ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари бўйича ижтимоий солиқни 1% ставкада тўлайдилар. Бунда бундай ходимларнинг ойлик иш ҳақи камида МҲЭКМнинг 1,5 бараварини ташкил этиши керак (01.10.2024 йилдан – 1 732 500 сўм).
2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябргача касбий ўқитиш учун мактаб, коллеж ва техникум ўқувчиларини (30 ёшдан ошмаган) ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари, уларнинг меҳнат ҳақи кўринишидаги даромадлари бўйича:
- ижтимоий солиқни 1% ставкада тўлайдилар;
- ЖШДСни 1% ставкада ушлаб қоладилар.
2028 йил 1 январгача магистрал автомобиль йўллари бўйлаб кўчма савдони ташкил этган ёшлар (30 ёшдан ошмаган) фаолиятининг дастлабки 6 ойи давомида товарлар (хизматлар) реализациясидан олинган даромадлар бўйича солиқлар тўлашдан озод этилади.
Эътибор беринг
Барча солиқлар бўйича ҳисоб-китоб мисоллари билан янада кўпроқ долзарб тушунтиришларни Buxgalter Proда топасиз.