2025 йилдан бошлаб асосий воситаларни қайта баҳолаш қандай ўтказилади

preview

2025 йил 1 январдан янги 5-сонли БҲМС «Асосий воситалар» кучга кирди. «Норма» экспертлари янги қоидалар бўйича асосий воситаларни қайта баҳолаш тартибини тушунтирди:

Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Актив сифатида тан олингандан сўнг асосий воситалар бошланғич ёки қайта баҳоланган қиймат бўйича ҳисобга олиниши керак. Асосий воситалар қийматини ҳисобга олишнинг қўлланиладиган усули ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. Агар ҳисоб сиёсатида қайта баҳоланган қиймат усули танланган бўлса, асосий воситаларни шу бўйича ҳисобга олинг. Қайта баҳоланган қиймат қайта баҳолаш санасидаги ҳаққоний қийматни кейинги жамғарилган амортизация ва қадрсизланишдан кейинги жамғарилган зарарларни чегириб ташлаган ҳолда акс эттиради .

Ҳаққоний қиймат – бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасида одатдаги операция давомида активни сотишдан олинадиган ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланадиган нарх .

Қайта баҳолаш натижасида АВ бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда қайта баҳоланган қиймат бўйича акс эттирилади.

Қандай асосий воситалар қайта баҳоланиши керак

Қуйидагиларни қайта баҳоланг:

  • асосий воситалар:

– корхона мулки, хўжалик юритиш, тезкор бошқарувида бўлган (0100 счётлар);
– молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган (0310-счёти);
– техник ҳолатидан қатъи назар;
– амалдаги ва фойдаланилмайдиган; – консервацияда турган;
– ҳисобдан чиқаришга тайёрланган, лекин тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган;

  • тугалланмаган қурилиш объектлари (0810-счёти);
  • ўрнатиладиган ускуналар (0700 счётлар).

Асосий воситаларни қандай даврийликда қайта баҳолаш керак

Қайта баҳолашни етарли даражада мунтазам ўтказинг, токи АВнинг баланс қиймати ҳисобот даври охирида уларнинг ҳаққоний қийматидан жиддий фарқ қилмасин. Қайта баҳолаш даврийлиги АВнинг ҳаққоний қиймати ўзгаришига боғлиқ.

Қайта баҳолашнинг қандай тартибини қўллаш керак

Сиз қайта баҳолашни қуйидаги йўллар билан ўтказишингиз мумкин:

  • асосий воситалар турлари бўйича ва уларни сотиб олиш даврларига қараб белгиланган индексларни қўллаш орқали АВ қийматини индексация қилиш. Бу усулни қайта баҳолаш натижалари қайта баҳолаш санасида АВнинг ҳаққоний қийматини акс эттирса, қўллаш мумкин;
  • объектлар қийматини ҳужжатлар билан тасдиқланган бозор нархлари бўйича бевосита қайта ҳисоблаш.

Ҳисоб сиёсатида қўлланиладиган қайта баҳолаш усулини акс эттиринг ва уни АВнинг барча гуруҳларига нисбатан қўлланг.

Эътибор беринг

Бухгалтерия ҳисоби учун ҳисоб сиёсатини тайёрлаб қўйдингизми?

Агар – йўқ бўлса, ушбу вазифани бизнинг янгиланган Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоб сиёсати конструкторига ишониб топширинг!

Ушбу хизмат янги БҲМСлар бўйича ўзгаришларни ўз ичига олган ва ташкилотингизнинг хусусиятларини ҳисобга олади.

Ҳаммаси оддий: саволларга жавоб беринг, тизим эса бутун ишни сиз учун бажаради ва тайёр ҳужжатни шакллантиради.

Конструктор Buxgalter Pro электрон эксперт тизимининг VIP тарифи фойдаланувчиларига очиқ.

Ҳисоб сиёсатини тез, қулай ва ортиқча ташвишларсиз шакллантиринг!

 

Бошланғич қийматни қайта баҳолаш билан бир вақтда жамғарилган эскириш суммасини (0200 счётлар) қайта ҳисобланг, шу жумладан амортизацияси тўлиқ ҳисобланган объектлар бўйича ҳам. Жамғарилган эскиришни қайта баҳоланг:

  • индексли усулда – АВ қиймати ўзгаришининг тегишли индексларини қўллаш орқали;
  • бевосита усулда – қайта баҳолашдан кейинги АВ қийматининг қайта баҳолашгача бўлган қийматига нисбати сифатида аниқланадиган қайта ҳисоблаш коэффициентини қўллаш орқали.

Тавсия

Индексли ва бевосита усуллар билан қайта баҳолашни қандай ўтказиш ҳақида батафсил маълумотни Buxgalter Proда ўқинг.

 

Қайта баҳолашни молиявий ҳисоботда қандай акс эттириш керак

Қайта баҳолаш натижаларини у ўтказилган давр учун молиявий ҳисоботда акс эттиринг .

 

 

 

Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /ru/publish/doc/text205516_2025_yildan_boshlab_asosiy_vositalarni_qayta_baholash_qanday_utkaziladi