Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Матбаа фаолияти учун фойда солиғи бўйича вақтинчалик имтиёзни қўллаш тартиби

«Корхона 1995 йилда Тошкентда матбаа корхонаси сифатида рўйхатдан ўтказилган, бошқа фаолият турлари йўқ. Ҳар 5 йилда АОКА -Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан (аввалги Матбуот ва ахборот агентлиги) нашриёт-матбаа фаолияти учун лицензия олиб келганмиз. Балансимизда барча зарур ускуналар мавжуд. Биз СК 483-м. 56-қ. бўйича фойда солиғи имтиёзини қўллашга ҳақлимизми? Агар ҳа бўлса, фойда солиғи ҳисоб-китобини шакллантиришда уни қўллаш имкониятини қандай олиш мумкин?»
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» хизматининг барча тайёр жавоблар базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.
– 2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январгача нашриёт-матбаа фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадларининг камида 90 фоизини ташкил этадиган солиқ тўловчилар ушбу фаолият тури бўйича фойда солиғини тўлашдан озод этилади (фоизлар кўринишидаги даромадлар бундан мустасно) СК 483-м. 56-қ.. Агар корхона ушбу талабга жавоб берса, у фойда солиғи бўйича вақтинчалик имтиёзни қўллашга ҳақли.
Ушбу имтиёзни қўллашни бошлаш учун my3.soliq.uz даги ташкилотнинг шахсий кабинети орқали солиқ органига сўров юборинг.