Ижара тўлови фарқига бир томонлама ЭҲФни қандай расмийлаштириш керак

preview

«Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби тўлиқ ЭҲФ асосида тўлдирилади. Оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг минимал ставкалари ва шартномавий ижара тўлови ўртасидаги фарқ суммаси Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 0205-сатрида акс этиши учун бу суммага бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириш керак. Лекин биз қайси ЭҲФни расмийлаштириш кераклигини тушуна олмаяпмиз. Бошқа даромадлар учун ЭҲФ тегишли МХИКга эга эмас».

Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.

 

– Ижара тўловининг минимал ставкалари (агар улар ўрнатилган бўлса, оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда) ЖШДС, айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи ва ҚҚСни ҳисоблаш мақсадида ижаранинг бозор қиймати деб тан олинади.

Ҳақиқатан ҳам, айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ЭҲФ, шу жумладан бир томонлама ЭҲФ асосида шакллантирилади.

Кўриб чиқилаётган вазиятда ижара тўлови – белгиланган ставкалардан паст бўлгани сабабли, хўжалик юритувчи субъект кўчмас мулкни бозор қийматидан паст нархда ижарага бераётган ҳисобланади. Фарқ суммасига у "бозор қийматидан паст нархда реализация қилиш" турида бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириши, МХИКни эса ижарачига тақдим этиладиган ижара тўлови бўйича ҳисобварақ-фактурада кўрсатилганини танлаши керак.

 

 

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text206395_ijara_tulovi_farqiga_bir_tomonlama_ehfni_qanday_rasmiylashtirish_kerak