Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Президентнинг ПҚ-229-сон қарори дори воситалари ва тиббий хизматларни реализация қилувчи корхоналарга 2025 йил 1 апрелдан ҚҚС тўловчилари бўлиш мажбуриятини юклайди. Аммо бу ўз-ўзидан ҚҚСни жорий қилмайди – бунинг учун Солиқ кодексига тузатишлар киритилиши лозим.
Ноаниқ вазиятни солиқ маслаҳатчилари Иродахон АББОСХОНОВА ва Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳладилар:
Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
«ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА:
– Ҳозирча Солиқ кодексида ўзгаришлар йўқ, демак, 1 апрелдан ҚҚС тўловчиси бўлиш мажбурияти ҳам йўқ.
Агар ўзгаришлар кейинроқ киритилса ҳам, СКнинг 4-моддасига биноан улар эълон қилингандан сўнг фақат 3 ой ўтгач кучга киради.
Агар таваккал қилишни истамасангиз, ихтиёрий равишда ҚҚСга ўтишингиз мумкин, аммо бу – ортиқча юк. Шахсан менинг фикрим: айни пайтда айланмадан олинадиган солиқда қолиш мумкин, чунки мажбурий ўтиш учун қонуний асослар ҳозирча йўқ.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА:
– «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга кўра, Президент фармонлари қонуности ҳужжатлари ҳисобланади ва қонунларга зид бўлмаслиги керак бўлгани сабабли, ҳамкасбимнинг фикрига қўшиламан. Юқорироқ юридик кучга эга бўлган Солиқ кодекси солиққа тортишнинг асосий масалаларини, шу жумладан, соддалаштирилган солиқ режимини қўллаши мумкин бўлмаган шахслар рўйхатини тартибга солади СК 462-м..
Президентнинг ПФ-13-сон Фармони тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини 1 апрелдан умумбелгиланган солиқ солиш режимига ўтказишни назарда тутади. Бироқ:
1) ушбу ўзгариш Солиқ кодексининг 462-моддасига киритилмаган, бу моддада соддалаштирилган режимни қўллаш ҳуқуқига эга бўлмаган солиқ тўловчилар тоифалари санаб ўтилган;
2) солиқ органлари томонидан юборилаётган хатлар мажбурий эмас, балки тавсиявий тусга эга.
Солиқ тўловчилар тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар Солиқ кодекси нормаларига амал қилишлари мумкин. Назарий жиҳатдан бу уларга янги қоидалар қонун билан мустаҳкамлангунга қадар соддалаштирилган солиқ режимини сақлаб қолиш имконини беради.
Бироқ амалий жиҳатдан солиқ органлари билан муаммоларнинг олдини олиш учун қуйидагиларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ:
1) ихтиёрий равишда ҚҚСга ўтиш имкониятини кўриб чиқиш, гарчи бунинг учун ойнинг бошланишидан 7 иш куни олдин ариза топшириш зарур эди (595-сон ВМҚга мувофиқ);
2) солиқ органлари вазиятни ўз фойдасига шарҳлаши мумкинлигини, Президент фармони чиқарилган пайтдан 1 апрелгача 3 ойдан кўпроқ вақт ўтганини таъкидлаши мумкинлигини ҳисобга олиш.
Ушбу вазиятни, эҳтимол, қонунчилик базасининг тайёр эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, солиқ тўловчилар фойдасига ҳал қилиш керак.