Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Маълумки, 2025 йил 20 мартда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 0,5 фоиз пунктга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасигача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилган.
Илгари - ўтган йиллар амалиётидан келиб чиқиб - янги асосий ставка кейинги календарь кунидан бошлаб қўлланила бошлаган. Масалан, ўтган йилнинг 25 июлида асосий ставка 13,5 фоизгача пасайтирилган ва бу қийматда 26 июлдан бошлаб қўлланила бошлаган.
Бироқ, асосий ставканинг сўнгги оширилиши билан бошқача бўлиб чиқди. Батафсил маълумотлар – buxgalter.uz да:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Маълум бўлишича, МБ бошқаруви мажлисининг баённомасида 24 март санаси кўрсатилган. Биз бу ҳужжатни очиқ манбаларда топа олмадик. Шунга қарамай, МБдаги манбаларимизга кўра, айнан 2025 йил 24 мартдан бошлаб 14 фоиз асосий ставкани қўллаш керак. Бу сана Марказий банк сайтида ҳам бошланғич нуқта сифатида кўрсатилган.
МБнинг асосий ставкаси, бошқа қатори, фоизсиз қарзлар (қайтариш асосидаги молиявий ёрдам) ва фоизли қарз маблағлари бўйича солиқ солиш мақсадида даромадларни ҳисоблашда қўлланилади, агар шартнома бўйича фоиз ставкаси МБнинг асосий ставкасидан паст бўлса.
Амалий мисолларда буни Buxgalter Pro тавсиясида кўриш мумкин – Қарз олувчида даромадлар ва харажатларни қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш > > >
Шунингдек, асосий ставканинг оширилиши билан солиқлар тўловини кечиктириш учун ҳисобланадиган пеня миқдори ҳам ошди. Пеня ҳисоблаш мисолини Солиқ қўмитаси келтирди.
Масалан, 500 000 сўм солиқ қарзи бўлганда кунлик пеня: 500 000 × 14% : 300 = 233,33 сўмни ташкил этади. Бу сумма қарз тўлиқ тўлангунга қадар ҳар куни ҳисобланади.
Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги мажлиси 2025 йил 24 апрелга белгиланган.