Электромобилларни қувватлантириш фаолиятига қандай солиқлар солинади

preview

Корхона электромобилларни қувватлантириш хизматларини кўрсатади.

Бу фаолият тури бўйича қандай солиқлар тўланишини buxgalter.uz учун махсус Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди:

Эътибор беринг

Мутахассисларнинг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» барча тайёр жавоблар базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун эса Buxgalter Pro дастурига киришни расмийлаштиринг.

 

– 2023 йил 1 январдан бошлаб 19.12.2022 й. ПҚ-444-сон 3-б.:

  • тадбиркорлик субъектларига электромобилларни қувватлантириш станциялари орқали электр энергияси сотиш ҳуқуқи берилди;
  • транспорт воситаларини қувватлантириш хизматларининг тарифлари (нархлари)ни субъектлар – электр энергиясининг тасдиқланган тарифларидан қатъи назар, мустақил равишда белгилайдилар.

 

ҚҚС

Электромобилларни қувватлантириш станциялари орқали электр энергиясини сотиш айланмаси 12% ставка бўйича ҚҚС билан солиққа тортилади СК 238–239-м. СК 258-м..

 

Фойда солиғи

Солиқни умумий қоидалар бўйича 15% ставкада ҳисоблаб чиқинг СК XII бўлими.

 

Ресурс солиқлари

Корхонангизда қуйидаги солиқлар бўйича мажбуриятлар юзага келади:

  • юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи – агар сизда солиққа тортиладиган кўчмас мулк бўлса СК 411-м.;
  • ер солиғи – агар мулк, эгалик, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлсангиз СК 426-м.;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – агар сув ишлатсангиз.

 

Айланмадан олинадиган солиқ

Агар сиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлсангиз, электромобилларни қувватлантириш станциялари орқали электр энергиясини сотишдан тушган даромадни жами даромадга киритинг ва 4% ставка бўйича солиққа тортинг СК 66-боб..

Эътибор беринг

Президентнинг 19.12.2022 йилдаги ПҚ-444-сон қарорининг 5-бандида 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача қуйидаги солиқлардан озод қилиш назарда тутилган:

  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан – электромобилларни қувватлантириш станциялари ва автомобиль тўхташ жойлари (парковкалар) жойлашган ер участкалари;
  • юридик шахсларнинг мол-мулк солиғидан – электромобилларни қувватлантириш станциялари;
  • фойда солиғидан – асосий фаолият тури транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатиш (ушбу фаолият тури бўйича тушумнинг умумий реализация қилиш ҳажмидаги улуши 50% ва ундан юқори) бўлган тадбиркорлик субъектлари;
  • айланмадан олинадиган солиқдан – транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатишдан олинган даромад;
  • божхона божидан – рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган электромобилларни қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар.

Солиқ имтиёзларини қўллаш учун улар Солиқ кодексига киритилган бўлиши керак СК 75-м..

 

Таҳририятдан:

Ушбу солиқ имтиёзларини қўллаш масалалари бўйича тушунтириш учун Солиқ қўмитасига мурожаат қилинг.

 

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text207609_elektromobillarni_quvvatlantirish_faoliyatiga_qanday_soliqlar_solinadi