Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Президентнинг 08.05.2025 йилдаги ПФ-85-сон Фармони ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари ва субсидияларни назарда тутади.
Имтиёз ёки субсидиядан аниқ қандай ҳолатларда ва кимлар фойдалана олишини buxgalter.uz шарҳида ўқинг:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Фойда солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзли ставкалар
Янги ПФ-85-сон Фармонга асосан 27.12.2024 йилдаги ПФ-229-сон Фармоннинг 2-бандида тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун назарда тутилган солиқ имтиёзлари Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ишга қабул қилинганда ҳам қўлланилади. Имтиёзни тақдим этишнинг қолган шартлари сақланиб қолади.
Сўз тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноатида ишлаб чиқариш фаолиятини юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача давр оралиғида фойда солиғи ставкасини 2% ва ижтимоий солиқ ставкасини 1% миқдорида қўллаш ҳақида бормоқда. Реестрлар ҳақидаги юқорида айтилган шартдан ташқари, имтиёзни қўллаш учун улар бир вақтда қуйидагиларни бажаришлари керак:
1) бундай ходимларга МҲТЭКМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш;
2) ҳисобот даврида тўқимачилик (трикотаж матоси, пахта матоси ва пайпоқ буюмлари), тикув-трикотаж, пойабзал ёки чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан келиб тушган умумий тушум товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этиши керак.
Ушбу бандда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш учун барча шартларнинг бир вақтда бажарилиши ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача автоматик равишда аниқланади. Тегишли чораклик ҳар бир ойида санаб ўтилган шартларнинг бажарилиши ҳолатида солиқ имтиёзлари ушбу чоракка қўлланилади. Бунда шартларнинг бажарилишини симуляция қилиш мақсадида солиқ ҳисоботини такроран тақдим этганлик учун солиқ имтиёзлари бекор қилинади, солиқлар пеня қўшиб ҳисобланади ва бюджетга ундириб олинади.
Шунингдек, ПФ-85-сон Фармонга мувофиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ва уларга камида МҲТЭКМнинг 1 баравари миқдорида иш ҳақи тўлайдиган нодавлат юридик шахсларга ушбу шахслар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида ҳисобланади, якка тартибдаги тадбиркорларга эса бунда ижтимоий солиқ умуман ҳисобланмайди.
2025 йил 1 июлдан бошлаб қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзлари ногиронлиги бўлган шахсларга келишилган ҳолда – шахсан имтиёзга мурожаат қилиш зарурати йўқ ҳолда қўлланилади.
Субсидиялар
2025 йил 1 июндан бошлаб:
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун 50 млн сўмгача миқдорда мақсадли субсидия ажратилади;
- жисмоний шахсларга ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамроҳлик хизматини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади;
- Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида (2026 йил 1 январдан бошлаб – республиканинг қолган ҳудудларида) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ёки ишга жойлашишига кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги талабларга бир вақтда жавоб берадиган меҳнат шароитларини яратиш асосида 500 млн сўмгача субсидия ажратилади:
1) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни камида 3 ой давомида расмий иш билан банд қилиш;
2) уларга камида МҲТЭКМнинг 2 баравари миқдорида иш ҳақи тўлаш;
3) ушбу субсидия бандлиги таъминланган ҳар бир ногиронлиги бўлган шахс учун МҲЭКМнинг 3 баравари миқдорида берилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралаш
2025 йил 1 августдан бошлаб ЯММТда ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралаш тизими жорий этилади. Бунда ташкилотлар иш ўринларини захиралашни электрон реестр маълумотлари орқали ўзлари жойлашган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятлари ҳамда малака даражасидан келиб чиқиб амалга оширадилар.
2025 йил 1 июндан бошлаб 12.10.2022 йилдаги ПҚ-390-сон қарорга мувофиқ юритиладиган Ягона реестрга фақатгина қуйидаги тадбиркорлик субъектлари киритилади, шунингдек улар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳақидаги маълумотлар киритилади:
1) ходимларнинг умумий сонида ушбу ташкилотда камида 6 ой давомида фаолият олиб бораётган ногиронлиги бўлган шахслар камида 25 фоизни (камида 4 киши) ташкил этувчи, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий МҲТФнинг камида 25 фоизини ташкил этувчи тижорат ташкилотлари;
2) камида 6 ойдан буён фаолият юритаётган ногиронлиги бўлган шахслардан иборат якка тартибдаги тадбиркорлар.
![]()