Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Президентнинг 14.05.2025 йилдаги ПҚ-181-сон қарори билан ТИФ ТН кодларининг янги рўйхати тасдиқланди ва импорт божхона божлари ставкалари янгиланди.
Тафсилотлар – шарҳда:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун – Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
Президентнинг 14.05.2025 йилдаги ПҚ-181-сон қарори билан:
- ТИФ ТН таснифлаш кодларининг янги рўйхати тасдиқланди.
2025 йил 1 июлгача ТИФ ТНнинг янгиланган шакли амалга киритилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасига таснифлаш кодлари ўзгарган товарлар рўйхатини тасдиқлаш топширилди;
- импорт божхона божлари ставкалари янгиланди.
2027 йилдан Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ ТИФ ТНни божхона тарифлари билан боғлаб юритиш амалиёти жорий қилинади.
Рўйхатда нима ўзгарди
Мева ва сабзавотларни (07 ва 08 гуруҳлар) аниқроқ ҳисобга олиш ва таснифлаш учун – бу товарларнинг мавсумий эканлигини аниқлаш мақсадида 34 та янги 10 рақамли код ишлаб чиқилди, шунингдек 72 та товар субпозицияларига ўзгартириш киритилди.
Шунингдек, импорт божхона божлари ставкаларини қўллашдаги фарқларни бартараф этиш учун витамин-минерал аралашмалари ва машиналар/эҳтиёт қисмлари учун кодлар ўзгартирилди. Жами ТИФ ТН ТИ гуруҳларида 351 та код ўзгарди:
- 21 (витамин-минерал аралашмалари);
- 87 (автотранспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари).
Шу билан бирга Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва бошқа идораларга 3 ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига автотранспорт воситаларининг янги ёки эскидан фойдаланилган эҳтиёт ва бутловчи қисмларини аниқлаш мезонлари ва тартибини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини киритиш топширилди.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади