Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
"Ўзини ўзи банд қилган шахснинг 2024 йилда сотишдан олган даромади 100 миллион сўмдан ошди ва у айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтди. 2025 йилда ҳозирча унинг даромадлари 100 млн. 2025 йилда ўзини ўзи банд қилган шахс жорий йилда айланмаси 100 млн сўмдан кам бўлган тақдирда ҳам айланмадан олинадиган солиқни автоматик равишда тўлайдими? Ёки 2025 йилда айланмаси 100 млн сўмга етгандан кейингина айланмадан солиқ тўлаши керакми, унгача солиқ тўламайдими?"
Buxgalter Pro фойдаланувчисининг илтимосига биноан "Норма" эксперти, "Жавоб берамиз!" хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА тушунтириш берди:
Эътибор беринг
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва "Жавоб берамиз!" тайёр жавобларининг тўлиқ базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro хизматига киришни расмийлаштиринг.
– Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ЖШДСни ундириш мақсадида жами даромад таркибига киритилмайди
.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромадларига якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда – солиқ даври мобайнида 100 млн сўмлик чегарадан ошган кундан эътиборан солиқ солинади
.
Кўриб чиқилаётган вазиятда 2025 йилда ўзини ўзи банд қилган шахс, ҳатто унинг жами даромади ҳали 100 млн сўмдан ошмаган бўлса ҳам, йил бошидан айланмадан олинадиган солиқни тўловчи ҳисобланади. Агар 2025 йил давомида жами даромад 1 млрд сўмдан ошса, ўзини ўзи банд қилган шахс ҚҚС ва фойда солиғи тўловчисига айланади.
Buxgalter.uz тавсия қилади
- Айрим тоифадаги жисмоний шахслар ижтимоий солиқни қандай тўлайдилар;
- Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларда меҳнатга оид муносабатларнинг қандай белгилари бўлмаслиги керак;
- Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар учун қандай имтиёзлар назарда тутилган;
- Интернет-савдода (электрон тижоратда) ҳисобга олиш хусусиятлари.
![]()