E-imzo 5.0 янги версияси: ўрнатиш керакми ёки кутиш?

preview

Ким янги E-imzo 5.0 версиясидан фойдаланишга уриниб кўрган бўлса ва яна одатий ишлайдиган 4.47 версиясига қайтган бўлса, у тушунади... Илгари янги версияни ўрнатишда кўплаб сайтлар ЭРИни «кўрмай» қолар ва ҳисобварақ-фактураларни юборишда муаммолар юзага келарди.

Энди бухгалтерлар my.soliq.uz сайтига киришда муаммога дуч келишди, тизим 5.0 версиясини талаб қилади. Бунда my3.soliq.uz сайтига кириш ҳозирча эски сайт орқали амалга оширилмоқда. Нима қилиш керак?

Buxgalter.uz вазиятни ўрганди:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1. 4.47 версияси билан my.soliq.uz сайтига киришга ҳаракат қилдик. Тўғридан-тўғри амалга оширишнинг имкони бўлмади. My3.soliq.uz сайтига кирдик, шахсий кабинетдан my.soliq.uz сайтига ўтдик. Ҳаммаси аввалгидек ишлаяпти, аслида...

2. Янги 5.0 версияси ўрнатилди (маъмур номидан) (архивни очиш учун парол 2023232). Бу файл ҳаммага ҳам тўғри келавермайди, версияни e-imzo.soliq.uz дан операцион тизимингизнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда юклаб олиш мумкин. Яхшиси, бу ишни тизим маъмурларига ишониб топширган маъқул.

Натижада my.soliq.uz сайтига тўғридан-тўғри кириш, Didoxга ҳам кириш мумкин бўлди. Ҳатто электрон ҳужжатни ҳам юборишга муваффақ бўлдик (кечикиб бўлса-да, лекин барибир юборилди).

3. Бухгалтерлар ўзгаришларни унчалик ёқтиришмайди, айниқса, янги дастурий таъминотнинг бироз «тўлиқ эмаслиги» хавфи мавжуд бўлса. Шу боис баъзиларимиз ҳозирча таваккал қилиб, эски версияда қолишди, баъзилар эса таваккал қилиб, янгисига ўтишди. Иккала ечим ҳам эски E-imzo версияси бутунлай муомаладан чиқарилгунга қадар бир-бирининг ўрнини боса олади.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text211814_e-imzo_5_0_yangi_versiyasi_urnatish_kerakmi_eki_kutish