Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Бизнесни бошлашда давлат хизматлари ва лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш мақсадида бир қатор хизматлар «тўплами»ни тақдим этиш Президентнинг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқоти якунлари бўйича навбатдаги Фармонининг мавзуси бўлди.
Ҳужжат 15 ноябрдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Президентнинг 14.11.2025 йилдаги ПФ-214-сон Фармонига мувофиқ:
1. 2026 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида қатор давлат хизматларини кўрсатиш тартиби («Бизнесни 15 дақиқада бошлаш» тамойили) жорий этилади. Хизматлар «тўплами» қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ЭРИ калитини тақдим этиш;
- аризалар бериш:
– банк ҳисобварақларини очиш ва фаоллаштиришга;
– фаолиятнинг айрим турлари бўйича лицензия, рухсатнома ёки хабарнома олиш учун;
- кўчмас мулк ижараси шартномасини расмийлаштириш;
- ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиш (гувоҳнома автоматик тарзда бериладиган солиқ тўловчилар учун – солиқ хавфи даражаси аниқлаштирилмаган ҳолда);
- онлайн-НКМни онлайн харид қилиш ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;
- юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни ЯММТда ҳисобга қўйиш.
Маълумот учун
ҚҚС тўлашга мажбурий тартибда ўтаётган хўжалик юритувчи субъектлар ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини автоматик тарзда – солиқ хавфи даражаси аниқлаштирилмаган ҳолда оладилар. Ва – янги ташкил этилаётган, ҳали хўжалик фаолиятини юритмаган хўжалик юритувчи субъектлар.
Янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти ушбу хизматларнинг ҳар биридан фойдаланиш ёки фойдаланмасликни танлаш ҳуқуқига эга бўлади. Танланган хизматлар учун у бир вақтнинг ўзида – ягона тўлов QR-коди орқали тўлаш имкониятига эга бўлади.
2. 2026 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади. Агар кейинчалик ЯТТнинг бирламчи маълумотлари (Ф. И. Ш., фирма номи, манзили, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва ҳ.к.) ўзгарса, ЯТТ гувоҳномасига тегишли ўзгартиришлар автоматик равишда ва бепул киритилади.
3. 2026 йил 1 мартдан бошлаб:
- лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима қўлланилганда уларнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинади;
- лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда «Лицензия» АТда лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаблари ва шартларига мувофиқликни ихтиёрий равишда олдиндан баҳолашнинг пулли хизмати жорий этилади;
![]()