Аудит
Дата публикации 16.11.2023
“Менда қуйидаги халқаро сертификатлар мавжуд: DipIFR, “Молиявий ҳисобот (F7)”, “Аудит ва турдош хизматлар (F8)” ва “Молия ва бизнесни бошқариш” бўйича диплом (АССА) доирасида “Бизнес самарадорлигини бошқариш (F5)”. 2023 йилда Тошкент молия институтида “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)” йўналиши бўйича иккинчи олий маълумотга эга бўлдим. Бош бухгалтер лавозимида умумий иш стажим – тахминан 5 йил. Мен малака имтиҳонини топширмасдан аудиторнинг (ички ёки ташқи) малака сертификатини олишим мумкинми?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи Асал ҲОШИМОВА ва “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтиришди: ... 

Дата публикации 01.06.2023
“Ташкилотда 2018-2022 йиллар учун солиқ аудити ўтказилган. Шундан кейин шахсий кабинетга 2022 йил учун мажбурий аудит ўтказилиши учун биз бир неча бандга тушганимиз ва 2023 йил 15 июндан кечиктирмай аудиторлик хулосасини тақдим этишимиз кераклиги ҳақида хабарнома келди. Бундай талаб қонунийми? Айни бир давр учун солиқ аудити ўтказилгандан сўнг мажбурий аудитни ўтказмаса бўладими?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 18.05.2023
“МҲХСга ўтдик, аудиторлик текшируви ўтказилиши керак. Бир нечта аудиторлик компаниялари билан музокаралар ўтказдик, дастлабки ҳолда бизнинг аудиторлик текширувимиз қийматини 1 млрд сўм миқдорида баҳолашмоқда. Бинобарин, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ биз аудиторлик компаниясини танлаш бўйича тендер ўтказишимиз керак. Аммо позициямиз биз музокаралар ўтказган айрим аудиторлик компаниялари томонидан тушунмовчиликка учради, улар тендер керак эмаслигини таъкидлашмоқда”. Қандай тўғри йўл тутиш лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 13.03.2023
Ўқувчиларнинг Ўзбекистонда ички аудит тўғрисидаги саволларига buxgalter.uz Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВАдан жавоб беришни илтимос қилди: ... 

Дата публикации 11.08.2022
Молия вазирлиги тадбиркорлик субъектларини МҲХСни қўллаш жараёнида қўллаб-қувватлаш тўғрисида Ахборот хатини эълон қилди. У Бухгалтерия ҳисобининг намунавий счётлар режаси ва МҲХС асосидаги молиявий ҳисобот шаклларини ўз ичига олади. Бироқ регулятор ҳамма саволларга ҳам жавоб бермаган ва бу аввалгидек тадбиркорларни безовта қилмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ (ACCA DipIFR, CAP) шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 15.07.2022
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро инспекция МҲХСга ўтган корхоналарга 2021 йил учун топширилмаган аудиторлик хулосаси бўйича “суҳбатга таклифнома” йўллади. Мазкур вазиятда солиқ тўловчилар қандай йўл тутиши лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ (ACCA DipIFR, CAP) сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 30.05.2022
15 июнь яқинлашгани сари Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси МҲХСга ўтган корхоналарни аудиторлик хулосаларини топширишга шоширади. Бироқ, аудиторлик текширувидан ўтишдан олдин, бундай корхоналар МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни топширишлари керак. Бироқ шакллар ҳали тасдиқланмаган. Бинобарин, афтидан, рисоладагидек аудиторлик хулосасини, ҳеч ким муддатида топшира олмайди. Молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ тўловчилар бундай вазиятда қандай ҳаракат қилишлари лозимлиги ҳақида сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 21.04.2022
Ўзбекистон қонунчилигида аудиторлик ташкилотларини танлаб олиш бўйича тендер ўтказишнинг алоҳида тартиби назарда тутилмаган. Бундай вазиятда аудиторлик хизматлари буюртмачиси қандай йўл тутиши кераклигини МВ Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВ тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 20.04.2022
Аудитнинг халқаро стандартларини (АХС) тан олиш тартиби тўғрисида янги низом яқин вақтда аудитни қандай ўзгартиради ва бизнес нимага тайёрланиши керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан бу ҳақда “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 14.04.2022
Давлат улушига эга таъсисчиси мавжуд корхоналар мажбурий аудитдан ўтиши керакми? Буни Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 13.04.2022
2022 йил 15 июнга қадар муайян корхона ва ташкилотлар мажбурий аудит текширувидан ўтказилади. Бундай текширувлар кимларга тааллуқли эканлиги ва ҳозирдан нимага тайёргарлик кўришни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 01.04.2022
Мажбурий аудиторлик текширувлари ўтказиш вақти ҳам келди. 2022 йилда ЎРҚ-677-сон Қонун доирасида кўпчилик ташкилотлар биринчи марта текширувдан ўтадилар. Вuxgalter.uz илтимосига биноан электрон шаклда расмийлаштирилган ҳужжатларни аудиторлик текширувига қандай тайёрлаш кераклигини «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА гапириб берди. Кўпчилик уларнинг қоғозга чиқарилишини хоҳлайди. ... 

Дата публикации 31.05.2021
Давлат улушига эга корхоналар филиаллари мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши керакми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан МВ Департаменти директори ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 18.05.2021
Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиладиган ташкилотлар 15 майга қадар 2020 йилги молиявий фаолият натижалари тўғрисидаги аудиторлик хулосасининг нусхаларини солиқ органларига топширишлари керак эди. 22.09.2000 йилдаги 365-сон ВМҚга 2-илова 4-б. Buxgalter.uz илтимосига биноан, қандайдир сабабларга кўра ўз вақтида мажбуриятларини бажармаганларга нима қилиш кераклиги хақида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 23.04.2021
2021 йил 27 майда «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири кучга киради. Унда ҳар йили мажбурий аудитдан ўтадиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати янгиланди, уни ўтказиш ва солиқ органларига аудиторлик хулосасини тақдим этиш муддатлари ўзгартирилди. Шу муносабат билан Молия вазирлигидаги манба buxgalter.uz илтимосига биноан 2020 йил якунларига кўра кимлар қандай муддатларда мажбурий аудитдан ўтиши кераклиги ҳақида тушунтириш берди. ... 

Дата публикации 30.03.2021
2021 йил февралда қабул қилинган “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун бир қатор янги қоидаларни белгилайди. Хусусан, мажбурий аудитни якунлашнинг сўнгги муддатлари 15 июнга қадар кўчирилмоқда. Шунга қарамай - buxgalter.uz сўровига биноан Молия вазирлигида аниқлаштиришларича, жорий йилда мажбурий аудитни илгари амал қилган қоидалар бўйича - 1 майга қадар ўтказиш зарур. Буни қандай амалга ошириш - бу ерда. Вазиятни «TRI-S-AUDIT» аутиторлик ташкилоти директори Светлана ГОЛОСОВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 06.11.2020
Солиқ органлари 1 октябрдан кейин активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 000 бараваридан ортиқ бўлган МЧЖдан аудиторлик хулосасини талаб қила бошлашди. Бироқ 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонга асосан бундай аудит йил якуни бўйича ўтказилиши керак. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 25.09.2020
Ички аудит – корпоратив бошқарувнинг замонавий тизимида муҳим функция, айниқса – йирик корхоналар, акциядорлик жамиятлари ва ижтимоий аҳамиятга эга ташкилотлар учун. У корхона фаолиятининг барча соҳаларини чуқур ўрганиш, хатарни баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар таклиф этиш имконини беради ва шу билан бизнес-жараёнларни яхшилашга кўмаклашади. ... 

Дата публикации 12.07.2020
Йирик солиқ тўловчилар бўйича минтақалараро ДСИ айрим аудиторлик ташкилотларини ёлғон хулосалар беришда айблаб, уларни жазолашни талаб қилди. Корхоналар текширув натижаларига кўра ижобий аудиторлик хулосасини олганларидан кейин аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини қайта топширганлари сабабли айбли деб топилдилар. Ўзбекистон Аудиторлар палатаси раиси Неъматулла КАРИМОВ ва Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси Кенгаши раиси Миновар ТЎЛАХЎЖАЕВА биргаликда ушбу вазият юзасидан buxgalter.uz учун махсус тушунтириш бердилар: ...