Харажатлар
Материал санаси 17.03.2026
Корхоналар балансида бир неча йил олдин вужудга келган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳисобда бўлган вазиятлар юзага келиши мумкин. Масалан, компанияда 2023 йилда баъзи мижозлардан бўнаклар ва бошқалардан қарзлар юзага келган. Аммо турли сабабларга кўра ушбу мижозлар билан боғланишнинг имкони йўқ. Бундай қарздорликни қанча вақтдан кейин ва қандай асосларда ҳисобдан чиқариш мумкинлигини «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: ... 

Материал санаси 01.11.2024
«15.07.2019 йилдаги 589-сон ВМҚга иловаданинг 18-бандида Технопарк резиденти ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳар ойда Дирекциянинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобрақамига жами даромаднинг 1 фоизи миқдорида ажратмалар ўтказиши лозимлиги белгиланган. Бунда календарь йили давомида жами даромад 100 млрд сўм ва ундан юқори бўлганда, агар хизматлар (товарлар) экспортидан тушган даромадлар чорак якуни бўйича 2024 йил 1 октябрдан – жами даромаднинг 10 фоизига, 2026 йил 1 январдан – 20 фоизига ва 2027 йил 1 январдан – 35 фоизига етмаса, ушбу давр учун ажратмалар миқдори 2 фоиз этиб белгиланади. Технопарк резиденти айнан қайси ҳолатларда Дирекцияга жами даромаднинг 2 фоизи миқдорида ажратмалар тўлашини аниқлаштириб берсангиз?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 13.02.2024
“Кимё саноати – корхонамиз шу соҳада фаолият юритади. Ҳар йили асбоб-ускуналар тўхтатиб турилган ҳолда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Маҳсулот таннархини тенг маромда шакллантириш учун таъмирлаш бўйича барча харажатларни кейинчалик маҳсулот таннархига тақсимлаган ҳолда, келгуси давр ...