2022 йилда туризм ва авиаташувчилар қўллаб-қувватланади

preview

2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида 5 кеча тунаб қолган тақдирда $10, қиш мавсумида 20 ноябрдан 20 февралгача эса $25  миқдорида давлат томонидан қоплаб берилади. Бу 2022 йил 15 январдаги “Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармонда назарда тутилган.

 

Шунингдек, 2022 йил 1 майдан бошлаб ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ҳар бир ташаббускорга 50 млн сўм миқдорида грантлар ажратилади.

Грантлар:

  • онлайн тўловларни қабул қилувчи замонавий веб-сайт яратиш, хориждаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этиш учун мўлжалланган;
  • Ўзбекистонга 3 йил давомида камида 200 нафар хорижий туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан ажратилади.

Norma.uz материаллари асосида

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text177882_2022_yilda_turizm_va_aviatashuvchilar_qullab-quvvatlanadi