Бухгалтерия ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари қайта кўриб чиқилмоқда

preview

Молия вазирлиги янги Чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат ҳисобот топширишнинг  белгиланган муддатларини узайтиради.

 

Қуйидаги муддатларни белгилаш таклиф қилинмоқда:

1. БҲМС асосида:

  • йиллик ҳисоботлар учун - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай;
  • чораклик ҳисобот учун - ҳисобот чораги тугагандан кейин 40 кун мобайнида.

2. МҲХС асосида:

  • йиллик ҳисоботлар учун - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнидан кечиктирмай;
  • чораклик ҳисобот учун 2023 йилдан бошлаб  - ҳисобот чораги тугагандан кейин 40 кун мобайнида.

Ҳужжат қабул қилиниши билан амалдаги Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотади.

Манбага қаранг.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text181016_buhgalteriya_hisobotlarini_taqdim_etish_muddatlari_qayta_kurib_chiqilmoqda