Халқаро ташишда – электрон юк хати

preview

Ўзбекистон Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенциянинг электрон юк хатига оид Қўшимча баённомасига қўшилади. Президент томонидан тегишли 25.09.2020 йилдаги ПҚ-4842-сон қарор имзоланди. Мазкур ҳужжат қабул қилиниши билан юк жўнатувчилар ва юк қабул қилувчилар учун нималар ўзгаришини юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти  Эльмира СИРАЗИЕВА тушунтирди:

Қўшимча баённома 2008 йил 20 февралда Женева шаҳрида имзоланган. У қоғоз шаклидаги варианти билан тенг юридик кучга эга электрон юк хатини жорий этиш йўли билан электрон алоқа воситалари ёрдамида ташиш шартномаларини расмийлаштириш тартиб-таомилини соддалаштириш ва тезлаштиришни назарда тутади.

Унга нисбатан Конвенция қўлланиладиган, ташиш шартномасининг бажарилишидан манфаатдор бўлган ташувчи, юк жўнатувчи ёки ҳар қандай бошқа тарафдан узатилган электрон хабар электрон юк хати манбаси ҳисобланади.

Ташиш шартномаси тарафлари электрон юк хатининг асл нусхага мослигини ЭРИ ёрдамида ўрнатадилар. Шунингдек, улар қуйидагиларга нисбатан тартиб-таомиллар, усуллар ҳақида келишиб оладилар:

  • ваколат берилган тарафга электрон юк хатини бериш ва узатиш;
  • электрон юк хати бутунлиги сақланишини тасдиқлаш;
  • унинг асосида юзага келадиган ҳуқуқларни намойиш қилиш;
  • юк қабул қилувчига топширилганлиги далилини тасдиқлаш;
  • электрон юк хатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
  • бошқа воситалар ёрдамида берилган электрон юк хатини эҳтимолий алмаштириш тартиб-таомили.

Қўшимча баённома унга қўшилган мамлакат учун ТИВ қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни депозитарийга йўллагандан кейин 90-куни кучга киради. Транспорт вазирлиги унинг кейинчалик амалга оширилиши учун жавобгар бўлади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.09.2020 йилдан кучга кирди.

Norma.uz материаллари асосида

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text163457_halqaro_tashishda_-_elektron_yuk_hati