Полезное для бухгалтера в ноябре:
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 7,5 млн сўмдан берилади
Ўзбекистон Президенти 23 апрель куни фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги нишонланиши муносабати билан тегишли Фармонни имзолади.
Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ДХХга пул мукофотини тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминлаш топширилди.
9 май – Хотира ва Қадрлаш, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш куни. Фахрийлар бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшиб келмоқдалар, дейилади ҳужжатда.
Байрам кунлари Ватанимиз озодлиги ва шаъни-шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маърифий-бадиий кечалар ташкил этилади.