Полезное для бухгалтера в ноябре:
Камерал солиқ текшируви бўйича қўшимча ҳисобланган солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин
2023 йил 28 декабрдаги 891-сон Қонунга кўра солиқларни тўлаш бўйича кечиктириб (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўлаш шартлари ўзгарди.
2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчиларга камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади. Эндиликда қўшимча ҳисобланган солиқлар ва молиявий санкцияларни бўлиб-бўлиб тўлашга – солиқ органининг қарори кучга кирган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тенг улушларда – фақат солиқ аудити натижаларига кўра йўл қўйилади .
Қўшимча ҳисобланган солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) учун солиқ тўловчи солиқни ҳисобга олиш жойи бўйича солиқ органига хабарнома юбориши керак. Бунда Марказий банкнинг кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш даврида амал қилган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб қўшимча ҳисобланган солиқлар ва молиявий санкциялар бўйича қарз суммасига фоиз ҳисобланади.
Текширишлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқларни тўлаш тартибидаги ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган .
Buxgalter PROда – Солиқ кодексига 2024 йилда киритилган барча ўзгартиришлар.