Полезное для бухгалтера в ноябре:
Карантин даврида шартномавий мажбуриятларни қандай бажариш мумкин
Карантин чоралари натижасида тадбиркор шартномавий мажбуриятларни бажара олмаган тақдирда нима қилиш мумкин? Вазирлик ва идоралар Президентнинг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармони доирасида тақдим этиладиган имкониятларга бағишланган қатор қарорларни эълон қилишди. Buxgalter.uz ушбу ахборотни умумлаштирди.
№ |
Чоралар |
Ахборот манбаи |
I. Ўзбекистон Марказий банки. Кредитларни сўндириш бўйича кечиктиришлар тақдим этиш |
||
1. |
Кредит ташкилотларига карантин фаолиятига салбий таъсир кўрсатган жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатларига асосан, 2020 йил 1 октябрга қадар уларга кредит тўловларини қайтаришда имтиёзли давр бериш ва мос равишда якуний тўловлар муддатларини узайтириш тавсия қилинди |
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида қарздорларнинг кредит тўловлари билан боғлиқ хатарларни юмшатиш бўйича қўшимча чоралар юзасидан Марказий банк ахбороти |
2 |
Кредит ташкилотларига муддати ўтган кредит қарздорликларни кечиктирилишида жарима санкцияларини қўлламаслик ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслик тавсия қилинди |
|
3 |
Кредит ташкилотларига юқори баён этилган тавсияларга асосан шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар сифатининг таснифини ўзгартирмаслик ҳуқуқи берилди |
|
II. Давлат активларини бошқариш агентлиги. Ижара тўлови, инвестиция мажбуриятлари ва хусусийлаштириш тўғрисида шартномалар бўйича қарорлар |
||
1 |
Давлат мулкидан ижара шартларида фойдаланадиган, карантин туфайли Республика инқирозга қарши курашиш комиссиясининг қарори билан фаолияти тўхтатиб турилган тадбиркорлик субъектлари бўш туриб қолган вақт учун ижара тўловини тўламайди (умумий овқатланиш корхоналари, ўқув марказлари, фитнес-марказлари, спорт заллари, туризм соҳаси муассасалари ва бошқалар) |
Давлат активларини бошқариш агентлигининг матбуот хизмати томонидан тарқатилган расмий хабар
|
2. |
Тадбиркорлар томонидан инвестиция мажбуриятларини бажариш муддатлари Республика инқирозга қарши курашиш комиссияси ва унинг ҳудудий штабларининг қарорларига мувофиқ узайтирилади, уларнинг бажарилишини кечиктирганлик учун эса пеня ҳамда жарималар ҳисобланмайди
|
|
3. |
Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги шартномалар бўйича тўлов муддатлари, агар тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса, Республика инқирозга қарши курашиш комиссияси ва унинг ҳудудий штабларининг қарорларига мувофиқ қайта кўриб чиқилади. Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун Давлат активларини бошқариш агентлиги, унинг ҳудудий бошқармаларига ёки ҳудудий комиссияларга мурожаат қилинг |
|
III. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги. Форс-мажор ҳолатлари сертификатини беради |
||
|
Агар тадбиркор карантин оқибатида ТИФ шартномалари бўйича мажбуриятларни бажара олмаса, у Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига форс-мажор ҳолатлари сертификатини олиш учун мурожаат қилиши мумкин. Бундай сертификат бир кун ичида берилади ва шартномани форс-мажор ҳолатлари учун назарда тутилган асосларда амалга ошириш учун асос ҳисобланади |
Вазирликнинг матбуот хизмати хабари |
Олег ГАЕВОЙ